RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  1 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Олтин, кумуш, бронза – барча медалларнинг эгалари деярли маълум Новости

Олтин, кумуш, бронза – барча медалларнинг эгалари деярли маълум

Мўъжиза юз бермаса “Металлург” олтинга, “Севинч” кумушга, “Бунёдкор” эса бронза медалларига сазовор бўлади.

Аёллар чемпионати қизғин паллага кирди. 13 йилдан буён фақат чемпионлик учун курашган, орада 2005 йилни (бронза медал) инобатга олмаганда ҳар мавсум бош мақсадига эришиб келган Қаршининг “Севинч” клуби бу йил олтин медаллардан “қуруқ” қолди. Бунга сабаб клуб муассисларининг молиявий эътиборлари бироз сусайгани учун жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари бошқа клубларга ўтиб кетганлигини аввалги хабарларимизда баён этган эдик.

Деярли бутун таркиб тарқалиб кетган бўлса-да, жамоа ўринбосарлари эвазига ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда медаллар учун курашни тўхтатмади. Тўғри, “Севинч”нинг тўрт-беш йилдан буён чемпионликни “татиб” кўриш учун астойдил ҳаракат қилаётган ва бу мақсадда ҳар томонлама тайёргарликка эга “Металлург” “тўсиғидан” ўтиб бўлмаслиги олдиндан аён эди. Шундай бўлди ҳам. Чемпионатнинг ҳар иккала ўйинида ҳам бекободликларнинг жиддий қаршилигига дуч келган қаршиликлар мавсум бошида кутилмаганда “Шўртан”га ҳам ютқазиб қўйганликлари ҳаммасидан ошиб тушди. Бу мағлубият Владислав Хан шогирдлари учун олтин медалдан умидни узиш, энди фақат кумуш медал учун курашиш лозимлигини тақозо этарди. Бироқ кумуш медал ҳам омонат эканлиги хавотирга соларди. Сабаби, пойтахтда ҳам пайдо бўлган эди даъвогар  жамоа – “Бунёдкор”.


Икки-уч йил аввал пешқадам жамоалар учун рақиб ўрнида кўрилмаган “қалдирғочлар” шу йиллар давомида “учишни”, учганда ҳам кўкларга парвоз қилишни ўрганди. Навфал Бобоев аввалига маҳаллий шогирдлари билан техник ва тактик тайёргарликларга эътибор қаратди. Бу мавсумдан эса “Севинч”нинг ўзидан Олга Қаҳҳорова, Мария Моисеева, Луиза Тошметова, Азиза Эрматова, Эъзоза Шарипова сингари моҳир дарвозабон ва ўйинчиларни, “Металлург”нинг эса  етакчиси Наргиза Абдурасуловани  ўз таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлди. Қарабсизки жамоа ҳам медаллардан бирига даъво қилиб турибди. Айни пайтда “Севинч” 18 ва 19-турлардаги икки ўйинни ўтказгани эвазига турнир жадвалида иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олган. Бироқ “Бунёдкор”нинг икки ўйин кам ўтказганини инобатга олсак якунда етиб олиши ҳам ҳеч гап эмас. Эътиборлиги, етиб олганда ҳам “Севинч”ни “хатлаб” юқорига ўтиб кета олмайди. Сабаби, чемпионатдаги “Севинч”га қарши ҳар иккала учрашувда ҳам қаршиликларнинг қўли баланд келган. Ўтган куни “Бунёдкор” майдонида кечган 16-тур доирасидаги мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинида ҳам майдон эгалари ниятларига эриша олишмади. Ваҳоланки, иккинчи бўлим ўрталарида “Севинч”нинг бир ўйинчиси ҳакам томонидан иккинчи огоҳлантириш туфайли майдондан четлаштирилганди ҳам.

“Бунёдкор” навбатдаги турда, 18 октябрь куни Бекободда турнир пешқадами  “Металлург”га қарши майдонга тушади. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар кумуш медалга интилишнинг имкони йўқ, сабабини юқорида айтдик. Шу кўйи назарий жиҳатдан барча медаллар ўз эгаларига “тақсимланиб” бўлди. Амалий жиҳатдан эса “буни футбол дейдилар, ҳар бало бўлиши мумкин”, демоқчимисиз? Бу мақолни эркаклар футболига нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқроқ, аёллар футболида эса кўп башоратлар якунда тўғри чиқишига хўп гувоҳ бўлганмиз.  

Чемпионатни ким тарк этиши ёки биринчи лигадан кимларнинг олий лигага чиқиши бўйича эса ҳозирча ҳеч гап йўқ. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 декабрдаги аёллар футболини ривожлантириш борасидаги йиғилиши баённомасида мамлакат чемпионати олий лига иштирокчилари клублари қошида аёллар футбол клуби ҳам ташкил этилиши ва аёллар чемпионати олий лигасида қатнашиши кўрсатилган эди. Унга кўра, “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Динамо” жамоалари қошидаги аёллар клублари ҳам аёллар чемпионатининг олий лигасида тўп суришлари лозим эди. Аммо мазкур клублар айни пайтда камхарж йўлини танлаб биринчи лигада фаолият кўрсатишмоқда. Шундай экан, аёллар чемпионатининг олий ва биринчи лигасида айнан қандай жамоалар иштирок этиши лозим деган саволга ҳуқуқий томондан жавоблар йўқ...


16-тур
“Локомотив” – “Шўртан” – 0:4
“Бунёдкор” – “Севинч” – 1:2
“Қизилқум-Гули” – “Нефтчи” – 1:2
“Бухоро” – “Металлург” – 0:10
“Машъал” – “Олмалиқ” – 0:4


Тўпурарлар:
Л.Карачик (“Металлург”) – 37
Н.Қудратова (“Севинч”) – 30
Л.Норбекова (“Бунёдкор”) - 25
17-тур
16 октябрь

“Олмалиқ” – “Локомотив”
17 октябрь
“Шўртан” – “Қизилқум-Гули”
18 октябрь
“Металлург” – “Бунёдкор”
19 октябрь
“Нефтчи” – “Машъал”
“Андижанка” – “Бухоро”   


Ойбек Юнусов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика