RU

Последние новости

14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  1 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  5 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  35 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

ОЛМАЛИҚЛИКЛАР УЧУН НАВРЎЗ ТУҲФАСИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Олмалиқни спорт шаҳри деб атасак муболаға бўлмайди. 120 000 аҳоли истиқомат қиладиган Тошкент вилоятининг ушбу шаҳрида ОТМК ташкилоти спортнинг деярли барча турига бирдек эътибор қаратади.
ОТМК раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони соҳиби Александр Фармонов учун спорт турининг аҳамияти йўқ. Вилоят жамоалари ҳар жабҳада етакчи. Шу боисдан бўлса керак, ОТМКнинг баскетбол, волейбол ва гандболчилари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлар. "Олмалиқ" футбол жамоаси эса чемпионатимизнинг кўзга кўринган клубларидан бири. Мана энди барча спорт турларининг марказига айланиб бораётган шаҳарда ҳам замонавий спорт иншооти қад ростлади.



12 000 мухлисга мўлжалланган янги спорт комплексида, футбол стадионидан ташқари, баскетбол, волейбол, карате, бокс, гандбол ва мини футбол учун мўлжалланган заллар ҳам мавжуд. Иккита сунъий майдон ва очиқ/ёпиқ теннис кортлари спортчилар учун топширилди.



Якшанба куни бўлиб ўтган Тошкент вилояти дербиси, "Олмалиқ" - "Металлург" учрашуви билан мазкур янги спорт биносининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Наврўз байрами арафасида топширилган бу иншоот олмалиқликлар учун ҳақиқий совға бўлди десак бўлаверади.



Соат 15:00да бошланган тадбир куй-қўшиқ ва маҳаллий спортчиларнинг чиқишлари билан давом этди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва футбол федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ва Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати раҳбари Александр Фармонов иштирок этиб, нутқ сўзладилар.



Александр Фармонов: - Сизларга мана шундай спорт иншоотини топшираётганимиздан миннатдормиз. Бунинг учун ҳурматли Президентимизга раҳмат. Бугунда ўзбек ёшлари учун яратиб берилаётган шароитлар кун сайин ошиб ва яхшиланиб боряпти. Табиийки, бу халқаро майдонлардаги натижаларимизнинг ҳам ўсишига сабаб бўляпти. Бу стадионда ҳали сизлар билан чиройли ўйинларни кўрамиз.



Мираброр Усмонов: - Мана шундай спорт комплексини қурилишида бош-қош бўлган Александр Фармоновга раҳмат айтишимиз керак. "Олмалиқ" жамоасининг Ўзбекистон чемпионатида кўрсатаётган сермазмун ўйинлари, энди мана шу кўркам стадионда бўлади. Бу билан барчангизни табриклайман.




Стадионни очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва эл суйган санъаткор Алишер Файз стадионга ташриф буюрган мухлисларни хушнуд этдилар.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика