RU

Последние новости

23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  2 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  2 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  23 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  2 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  7 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  12 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4

Олмалиқда бугун кўп нарсани ойдинлаштирадиган кичик финал: Жўжаларни санайдиган фасл аллақачон келди Новости

Олмалиқда бугун кўп нарсани ойдинлаштирадиган кичик финал: Жўжаларни санайдиган фасл аллақачон келди

Бугун Олмалиқда мавсум аввалида чемпионлик учун курашиши тахмин қилинган АГМК амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мазкур ўйин афишаси ўзгача қийматга эга. Аммо бу икки жамоанинг охирги 4 йилликдаги ўзаро ўйинларига назар солинса, афиша бироз сунъий равишда катталаштирилганга ҳам ўхшайди.

Чунки АГМК Қосимов жамоага келганидан буён бирор марта ҳам "Пахтакор"ни ютмаган. "Пахтакор" эса охирги 4 йилликда Ўзбекистонда энг кўп АГМКни мағлуб этмоқда. АГМК сўнгги 4 йилликда "Пахтакор"га жами 9 маротаба ютқазишга улгурди. Бундай рақамли мағлубиятлардан кейин бугунги ўйин афишасида фаворит яққол аниққа ўхшаб кўриниши мумкин.

Биз сайтимизда таҳлилий фикр-мулоҳазаларини бериб бораётган собиқ футболчи, Мундиал таҳаллуси номида чиқиш қилаётган мутахассисга мазкур ўйин олди фикрларини баён қилишини сўрадик.

"Очиғи, бу ўйинда "Пахтакор" ҳар тарафлама устунликка эга. Жамоа жадвалда ҳам, ўйин тарафлама ҳам АГМКдан юқорида. Қосимов АГМК жамоаси билан ҳалигача "Пахтакор"ни ютмагани жуда ачинарли ҳолат. Бу жамоанинг руҳиятига ҳам таъсир қилади. Миржалол Қосимовдек мураббий учун бу ярашмайдиган ҳолат. "Пахтакор" ҳозир АГМКдан юқорида жойлашган бўлсада, бу жиҳат ўйинга катта таъсир қилмаслиги мумкин. Чунки "Пахтакор"нинг ҳам муаммолари кўпайган, улар аввалгидек рақобатдан холи бўладиган даражада қудратли эмас ва жамоа босим остида қолган. Йил давомида раҳбарият ва мураббийлар штабида қатор ўзгаришлар бўлаётгани ҳам жамоага катта таъсир қилди. Шацких эса ҳозирча енгилмас жамоани тузганича йўқ. Бу жиҳатларни ҳисобга олсак, АГМК энди ҳам "Пахтакор"ни ютиш йўлларини топа олмаса, унда қачон ютади? деган ўринли савол туғилиши мумкин. Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги нохуш серияни бир четга қўйиб, бу йилги мавсумдаги мақсадлардан келиб чиқилса ҳам, АГМК учун бу икки карра аҳамиятли ўйин. Бу турда жамоа рақобатчисига ютқазса, унда батамом чемпионлик ёки медаллар учун курашдан курашсиз чиқади. Агарда АГМК бугун ютса, унда уларда қандайдир умид ва имкониятлар пайдо бўлади. Жамоа охирги 4 йилда ҳар тарафлама барқарорликка эришди, молиявий муаммо йўқ, таркиб мураббийлар истаги бўйича сақланиб, кучайтирилган. Аммо АГМК ҳалигача чемпионлик учун жиддий кураш тақдим этмаётгани Қосимовнинг мураббийлик имижига катта путур етказмоқда. Бу йил эса АГМКга саволлар кўпайиши мумкин. Масалан, "Пахтакор"да кетма-кет 2 йилдан буён ўзгаришлар, истеъфолар кузатилса-да, жамоа чемпионлик учун асосий даъвогарлигича қолмоқда. "Навбаҳор" бу йил тамоман ўзгарди, таркиб 90% га янгиланди ва Бабаян биринчи мавсумидаёқ чемпионлик учун курашмоқда, АГМКдан тепада. Бу жиҳатларни бежиз айтмадим, чунки бу турда АГМК ушбу мавсумни қутқариб қолиши учун ҳам "Пахтакор"дан 3 очко олишга мажбур. Акс ҳолда, олмалиқликлар учун Суперлига қизиқиши муддатидан олдин йўқолади. Бу йилги ажойиб ўтаётган мавсум АГМКнинг медаллар учун курашдан муддатидан аввал чиқиб кетиши натижасида бузилишини кўпчилик истамайди. Қосимов ва Шацкихнинг мураббийликдаги ўзаро дебют баҳси қандай кечишини кузатиш қизиқ бўлади. Босим ҳар иккала жамоада ҳам тенг. АГМК учун бу баҳсни финалга қиёслаган бўлсам, "Пахтакор" ҳам исталган эҳтимолий очко йўқотилиши натижасида чемпионлик пойгасида азалий рақиблари "Навбаҳор" ва "Насаф"ни олдинга қўйиб юбориши мумкин. Буни эса тошкентлик футбол мухлислари асло кечиришмайди. Гапни индаллоси, жуда қизиқ ва тажовузкор ўйин бўлишини кутяпман. Кичик финалга тенг ўйин".

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика