RU

Последние новости

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг Новости

"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг

Жамоамизнинг Жодино шаҳрида ўтказган ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади.

Учрашув аввалида Жодино шаҳри мухлислари тўрт ярим мавсум "Торпедо-БЕЛАЗ" бош мураббийи бўлган Игорь Криушенко билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар Игорь Николаевичнинг Белоруссия терма жамоасидаги фаолиятга омад тилашди ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди. 

Ўйин анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозани ишғол этиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган бўлсада, стадионга тўпланган мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бош ҳакам икки футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жўраев, мезбонлардан Егор Зубович ўзаро қўпол ўйин намойиш этганлиги сабаб майдонни эрта тарк этди.

Эртага жамоамиз Минск ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Жамоамизга Белоруссия чемпионатида 12-поғонада бораётган "Крумкачи" спарринг рақиб вазифасини ўтайди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика