RU

Последние новости

19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  10 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  3 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  28 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  8 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  18 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг Новости

"Олмалиқ": "Терек" билан жанговор дуранг

"Олмалиқ" Анталияда ўзининг учинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бу гал Россия премьер лигаси вакили Грозний шаҳрининг "Терек" жамоаси рақиб бўлди.

Ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, майдонда ҳужумкор футбол намойиш этилди. Рақибдан ҳеч бир жабҳада қолишмаган "Олмалиқ" футболчилари анча фаол ўйин кўрсатишди. Жамоа ҳужумларидан бири самарасиз якунланган ҳолатда "Терек" футболчилари тезкор қарши ҳужумда гол уришга эришишди. Бу 42-дақиқага тўғри келди.

Иккинчи таймда ҳам ҳужумкорлик дастлабки таймдан кам бўлмади. 54-дақиқада Камолиддин Мурзоев рақиб хатосини гол билан жазолади. Баҳснинг 70-дақиқасида рақибимиз яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан икки дақиқа ўтиб жамоамиз ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолган "Терек" аъзоси майдондан четлатилди. Келишувга кўра майдондан ҳайдалган футболчи ўрнига захирадан бошқа футболчи "Терек" сафини тўлдирди. Ҳисобда ортда қола бошлаган "Олмалиқ" ҳужумкорликни оширди. Бу ўйиннинг сўнгги дақиқасида Жаҳонгир Абдумўминов томонидан урилган гол билан якун топди. Якуний ҳисоб - 2:2.

Вазиятлар бўйича рақибдан бироз устунликка эришган жамоа футболчилари ўйиндан-ўйинга ҳамжиҳатлик ва шиддаткорликни оширишмоқда.

Ўйинда "Олмалиқ" шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.

"Олмалиқ": Темур Ғаниев, Саламат Қутибоев, Евгений Гоголь, Адриан Кашкавал, Ислом Иномов, Шавкат Саломов (Диёр Туропов, 46), Жаҳонгир Абдумўминов, Ғулом Ўрунов, Арслонмурод Омонов, Камолиддин Мурзоев (Азамат Исроилов, 75), Неманья Йованович.

Жамоа 1 мартга қадар Анталияда яна иккита назорат ўйини ўтказади. Навбатдаги ўйинлар санаси ва рақиблар ҳақида кейинроқ сайтимиз орқали хабар берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика