RU

Последние новости

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Олмалиқ" - "Насаф" учрашувида кимнинг имконияти қандай? Новости

"Олмалиқ" - "Насаф" учрашувида кимнинг имконияти қандай?

Олий лиганинг 2-турида "Олмалиқ" ва "Насаф" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
"Олмалиқ" (Олмалиқ) - "Насаф" (Қарши)
23 март 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

Тўғри, футбол жамоавий ўйин, аммо Артур Геворкяннинг жароҳати тарози палласини бир фоизга бўлсада "Олмалиқ" томон оғдиради.

"Насаф" учун Игорь Шквирин жамоаси аввалдан жиддий муаммоларни етказиб келган. Бугун берган превьюмизда ҳам ўзингиз кўрдингиз, жамоа сўнгги йилларда асосан дуранг натижа қайд этган. Агар "Олмалиқ" биринчи турда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, ОЧЛда катта куч сарфлаган "Насаф"га осон бўлмайди. Айнан шу жиҳатлари билан ҳам бугунги ўйинга бўлган эътибор кучли. Ҳалол чемпионатнинг қизиқ томони шундаки, энди "Олмалиқ" иштирокидаги ўйинларга ҳам "ТУРНИНГ МАРКАЗИЙ ЎЙИНИ" атамасини ишлатишимиз мумкин бўляпти.

"Пахтакор" билан ўйиндан кейин бир очкони қўлга киритган олмалиқликлар, "Насаф"га қарши ўта жиддий тайёргарлик кўрдилар. Баъзи машғулотлар икки маҳалдан ўтказилди. Қолаверса бу ўйин "Олмалиқ" стадионида янги мавсумни очиб беради.

"Насаф"нинг имкониятларига келсак, жамоанинг руҳий ҳолати аъло даражада. Ҳозир клуб ОЧЛда "Пахтакор" билан бирга гуруҳдан чиқиш учун энг яхши имкониятни ўзида сақлаб турибди. Агар "Насаф" ОЧЛда кўрсатган ўйинларидака ўйинни қура олса, "Олмалиқ"қа қийин бўлади. Бу ўйинда икки жамоа ҳам эҳтиёткор ҳаракат қилади. Иккиси ҳам ҳимояга ётишни ёқтирмайдиган жамоалар сирасига киради. Бу дегани, мухлислар голларга бой ўйинни кўришлари мумкин.

Имкониятлар: 51/49
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика