RU

Последние новости

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  0 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  2 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  3 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

"Олмалиқ" - "Динамо". Устунлик ким томонда? Новости

"Олмалиқ" - "Динамо". Устунлик ким томонда?

Ушбу турнинг эътиборли ўйинларидан бири «Олмалиқ» ва «Динамо» ўртасида ўтказилади.

Бу жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинлари принципиал аҳамиятга эга бўлмоқда.

УЧРАШУВ ОЛДИДАН


Ушбу баҳсдан олдин мезбон «Олмалиқ» жамоаси турнир жадвалида 12-ўринни банд этган бўлса, «Динамо» жамоаси 4-поғонадан жой олган. Виктор Кумиков шогирдлари сўнгги турда Фарғонада «Нефтчи» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этишди. «Динамо» ҳам бу борада бугунги рақибидан қолишмади – «Сўғдиёна» билан баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Қайд этиш керак, «Олмалиқ» сингари «Динамо» ҳам сўнгги икки тур учрашувида дуранг натижа қайд этди.

ЭСКИ ТАНИШЛАР…

Бугунги кунда «Олмалиқ» сафидаги бир қатор футболчилар «Динамо» мухлислари учун бегона эмас.

Жумладан, олмалиқликлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев 2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Динамо» сафида ўтказиб, Самарқандда ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Мавсум якунида жамоа қуйи лигага равона бўлган бўлсада, Мурзоев «Динамо» тўпурарига айланган эди.

Шунингдек, «Олмалиқ» яримҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда «Динамо» сафида амалга оширганди.

Олмалиқликлар чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ҳам 2012 йилги мавсумда «Динамо» сафида тўп сурган.

Дарвоқе, ўтган мавсум Биринчи Лигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Виктор Клишин ҳам бугунги кунда «Олмалиқ» жамоаси ҳужумчиси саналади.

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 9-тури доирасидаги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадалари рўйхати эълон қилинди.

ПФЛ маълумотларига биноан, 6 май куни Олмалиқ шаҳрида ўтадиган «Олмалиқ» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширилган. Учрашув назоратчиси этиб Алишер Абдуллаев тайинланган бўлса, ПФК вакили сифатида Аҳрол Иноятов Олмалиққа боради.

Олий Лига. 9-тур. 6 май (шанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Динамо» (Самарқанд)
Учрашув бошланиш вақти: 18:30.
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), Р. Абдувоҳидов (Қарши)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили:
А. Иноятов.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК МЕЗБОНЛАРДА

«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 16 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 7 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 5 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 22:18 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида «Олмалиқ» 25, «Динамо» 19 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. «Олмалиқ»нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир.

«Динамо» сўнгги марта бундан беш йил аввал 2012 йилда Олмалиқдан 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Сўнгги баҳсларда эса мезбонларнинг устунлиги кўринмоқда.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

01.06.2015 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:0
02.10.2014 «Олмалиқ» - «Динамо» 2:1
23.10.2013 «Олмалиқ» - «Динамо» 3:2
25.06.2012 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:2
13.08.2011 «Олмалиқ» - «Динамо» 1:1

ФАКТ...

«Динамо» - «Олмалиқ» ўртасидаги сўнгги ўйин 2015 йилги мавсумнинг сўнгги турида Самарқандда ўтказилиб, ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган «динамочилар» сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ва айнан «Олмалиқ» Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги «Динамо»ни Биринчи Лигага равона қилган эди.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика