RU

Последние новости

17:35"Сўғдиёна" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  6 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  2 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  14 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7

"Олмалиқ": "Бунёдкор"га ютқаздик, 13 январда "Обод" билан ўйнаймиз Новости

"Олмалиқ": "Бунёдкор"га ютқаздик, 13 январда "Обод" билан ўйнаймиз

Теги :  Олмалиқ
Бугун "Олмалиқ" жамоаси Тошкент шаҳрида "Бунёдкор" билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу ўйинда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган 21 нафар футболчи иштирок этди. Қолган 9 футболчи Умид Хонимқулов, Никита Шквирин, Максим Криушев, Никита Павленко, Ислом Битўраев, Аббос Пўлатов, Азамат Абдуллаев, Тимур Эргашев, Дилшод Файзиевлар машғулот ўтказиш билан чекланишди.

Ўртоқлик мақомига эга бу баҳсда 2:1 ҳисобида "Бунёдкор" ғалаба қозонди. Биринчи таймда Зоҳир Пиримовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, пенальти белгиланди. Бундан Рўзимбой Аҳмедов унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда амалга оширилган ўзгаришлар жамоамиз ўйинини бироз сусайтирди. Рақибнинг ҳисобни тенглаштирувчи голи ҳам пенальтидан амалга оширилди. Жарима майдонида Баҳодир Насимовга нисбатан Евгений Кочнев қўполлик ишлатган деб топилди. Жабрланувчи пенальтини голга айлантирди. Ўйин якунланиш арафасида Баҳодир Насимов иккинчи марта Акмал Ортиқов қўриқлаган дарвозани ишғол этишга эришди. Ўйин шу натижа билан якун топди.

Бу ўйинда жамоамиз шарафини қуйидаги футболчилар ҳимоя этишди.
"Олмалиқ": Михаил Наумов, Раҳматилло Бердимуродов, Артём Филипосян, Эдуард Жевнеров, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Ислом Иномов, Достон Абдураҳмонов, Азамат Исроилов, Зоҳир Пиримов, Мурод Ражабов, Рўзимбой Аҳмедов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Евгений Кочнев, Саидкомил Акбаров, Достон Тошматов, Абдумалик Абдуллаев, Исломбек Исоқжонов, Дониёр Исмоилов, Диёр Туропов, Евгений Гоголь, Муҳаммад Исаев.

Жамоамизнинг навбатдаги назорат ўйини 13 январь куни Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Шу куни олий лига дебютанти "Обод" спарринг рақиб вазифасини бажаради. Кўрикдан ўтаётган футболчилар кўплиги сабаб "Обод" билан икки ўйин ўтказилади. Биринчи учрашув 12:00да бошланса, иккинчи баҳс 14:00га белгиланган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика