RU

Последние новости

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  353 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Олий лигага Австралиядан футболчи келмоқда Новости

Олий лигага Австралиядан футболчи келмоқда

Австралиянинг "Перт Глори" клуби ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс яқин вақт ичида Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда championat.asia Австралиянинг dailyfootballshow.com нашрига таяниб хабар бермоқда. Футболчи "Перт Глори" билан шартномани бекор қилган ва Ўзбекистонга кетишга тайёрланмоқда дейилади хабарда. 29 ёшли ярим ҳимоячининг ўрнига "Перт Глори" бошқа ўйинчи қидиришни бошлаб юборди.

Ҳозирча Гриффитс Ўзбекистоннинг қайси клубига ўтиши маълум эмас.

Ростин Жон Гриффитс 1988 йил 10 март куни Англияда туғилган. Таянч ярим ҳимоячиси. "Блэкберн Роверс" клуби тарбияланувчиси бўлган футболчи 3 йил давомида шу жамоада фаолият олиб борган, бироқ АПЛда майдонга тушмаган. Фаолияти давомида "Аккрингтон Стенли", "Аделаида Юнайтед", "Норт Куинсланд Фюри", "Централ Кост Маринерс", "Гуанчжоу РФ", "Рода" каби клубларда ўйнаган. Австралия ўсмирлар терма жамоаси сафида 2та ўйинда майдонга тушган.

Ярим ҳимоячи Австралия фуқароси ҳисобланади ва олий лигага келса осиёлик лимитига мос тушади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика