RU

Последние новости

11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3

Олий лига. "Пахтакор" водийдан йирик ғалаба билан қайтмоқда Новости

Олий лига. "Пахтакор" водийдан йирик ғалаба билан қайтмоқда

Олий лиганинг навбатдаги турида "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.


Намангандаги ўйиннинг 28-дақиқасида чап қанотдан Андреевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Жавоҳир Соҳибов боши билан дарвозага йўллади - 0:1.

Азим Аҳмедов чамаси 35 метрлардан аниқ зарба йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишга келтириб қўйди. Дарвозабон билан яккама-якка чиққан Жасур Ҳакимов тўпни Парвановнинг ёнидан ўтказиб гол урди - 0:3.

77-дақиқада Жамшид Искандеров супергол урди - 0:4. "Пахтакор" бешинчи голни ҳам урди. Машариповнинг ўнг қанотдан қулай тарзда ошириб берган тўпини Соҳибов дарвозага осонлик билан йўллади - 0:5.

90+2-дақиқада Шоҳжаҳон Аббосов 19 метрлардан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди - 1:5.


17:30 - «Навбаҳор» (Наманган) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:5
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Х. Шодмонов (Бухоро), С. Ҳакимов (Самарқанд), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Голлар: Жавоҳир Соҳибов 28, - 0:1. Азим Аҳмедов 53, - 0:2. Жасур Ҳакимов 62, - 0:3. Жамшид Искандеров 77, - 0:4. Жавоҳир Соҳибов 86, - 0:5. Шоҳжаҳон Аббосов 90+2, - 1:5

“Навбаҳор”: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев (19. Владислав Алексин, 73), 26. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27. Мурод Тўйчибоев, 28. Исломбек Исоқжонов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 51. Азизбек Мамазаитов (48. Азизбек Турғунбоев, 35), 63. Дорджи Сангаджиев (16. Шоҳжаҳон Аббосов, 75).
Захира: 12. Александр Корнийчук, 20. Ғайрат Жўраев, 24. Илҳом Бойдедаев, 35. Билол Шарофиддинов, .

“Пахтакор”: 16. Александр Лобанов, 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7. Азим Аҳмедов (44. Григорий Аҳмедов, 75), 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 15. Жавоҳир Соҳибов, 21. Камолиддин Тожиев (С), 28. Станислав Андреев, 55. Жасур Ҳакимов.
Захира: 30. Ботирали Эргашев, 17. Акобир Тўраев, 24. Даврон Ҳошимов, 31. Жамшид Юсупов, 48. Темир Толипов, 51. Андрей Сидоров.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика