RU

Последние новости

14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  0 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  0 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  2 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  9 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  6 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  7 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  22 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  9 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси Новости

Олий лига. "Нефтчи"нинг ғалати статистикаси

"Нефтчи" азалдан Олий лигага тамал тошини қўйган жамоалардан бири экани сир эмас. Бироқ охирги йилларда жамоанинг ишлари деярли юришмаяпти.

Бу мавсум ҳам "Нефтчи" ўзига, шонли тарихига ярашмаган 11-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоанинг бу йилги ўйинларига назар ташлаб, ғалати статистикага гувоҳ бўлдик. Агар Олий лиганинг энг кучли тўрт клуби билан кечган беллашувларни ёдга оладиган бўлсак, "Нефтчи" ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Пахтакор"ни мағлуб этди, "Локомотив" ва "Насаф" билан дуранг ўйнади. Одатда ўз майдонида грандлардан очко оладиган жамоа чемпионатда яхши иштирок этиши керак.

Лекин "Нефтчи"ни бундай деб бўлмайди. Фарғоналиклар охирги бешта учрашувдан фақат биттасида ғалаба қозонишди. Тўртта ўйинда эса мағлубиятга учради. Жамоа биринчи даврада ҳартугул олти бор ғалаба қозонганди. Иккинчи даврада эса ҳозирча 3та ғалаба мавжуд. Қолаверса, "Нефтчи"нинг 6та ғалабадан иккитаси сафарда қўлга киритилгани эътиборга молик. Аммо иккинчи даврада Андрей Фёдоров шогирдлари ҳозирча сафарда ғалаба қозонишгани йўқ. Жамоа сафарда бўлиб ўтган ҳамма ўйинларда имкониятни бой берди.

"Нефтчи"нинг ғалати статистикаси шундаки, жамоа керак бўлса ўз майдонида кучли тўртлик жамоаларининг "додини" бера оляпти-ю, лекин "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал", "Обод", "Қўқон-1912" каби клубларга кутилмаганда ютқазиб қўйяпти. Нима сабабдан бундай бўлаётгани эса бизга қоронғи.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика