RU

Последние новости

12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  0 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  3 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  1 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  5 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0 09:18Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита чорак финалчилар аниқланади  3 08:47Саудия Арабистоннинг бир йўлла учта жамоаси АПЛ юлдузига таклиф билан чиқишди  2 08:40КЖЧ. 39 ёшли Серхио Рамос "Интер" дарвозасига гол урди  0 08:20МЮ “Барселона“га супер таклиф билан чиқди  8 07:52Шомуродовга қизиққан МЛС жамоаси маълум  27 07:25Ҳусанов тарихга кириши мумкин! Бугун “Манчестер Сити“ клублар ўртасидаги ЖЧда юришини бошлайди  13 06:50КЖЧ. "Урава Ред" сардори "Ривер Плейт" футболчиларига нисбатан ҳурматсизлик қилди  0

Олий лига. "Динамо" Бекободда ғалабага эришди Новости

Олий лига. "Динамо" Бекободда ғалабага эришди

2017 йилги олий лиганинг биринчи ўйини ўз якунига етди.

Ўтган йил биринчи лигада ўйнаб олий лигага қайтган Самарқанднинг "Динамо" клуби Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди.

Биринчи таймни мезбонлар анча фаол бошлашди. 5-дақиқадаёқ улар ҳисобни очишга муваффақ бўлишганди. Аммо қанот ҳаками Алишер Усмонов гол муаллифи Зоҳид Абдуллаевда офсайд бор деб баҳолади. Самарқандликлар асосан қарши ҳужумда ўйнаяпти. 12-дақиқада Орифжон Мамажонов жамоадошини қулай вазиятга олиб чиққанди. Бироқ Жавоҳир Қаҳрамоновнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Динамочилар учрашув давомида кўплаб фолларга йўл қўйишяпти. Мезбонлар эса стандарт вазиятлардан фойдалана олишмаяпти. 37-дақиқада мезбонлар жарима зарбасини амалга оширишди. Дилмурод каримовнинг чамаси 20 метрлар масофадан тепган тўпини Михаил Наумов қийинчилик билан эгаллаб олди. 39д-дақиқада Жасур Азимов мезбонлар ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолганлиги боис огоҳлантирилди. Биринчи таймда ҳисоб очилмади – 0:0.

Иккинчи бўлим бошида Давронбек Каримқулов автогол қайд этиб чемпионатнинг илк голини урди - 0:1. Баҳс охирида меҳмонлар ҳужумчиси Абдумалик Абдуллаев якуний натижани ўрнатди - 0:2.


Олий лига. 1-тур
«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд) 0:2
3 март 2017. Бекобод. «Металлург» стадиони. 15:30
Ҳакамлар
: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ноил Лутфулин.

Голлар: Давронбек Каримқулов 55 автогол, - 0:1. Акмал Бозоров 89, - 0:2

“Металлург”: 32. Суҳробжон Султонов, 4. (с) Ҳикмат Ҳошимов, 6. Дилмурод Каримов,  8. Аюбхон Нўъмонов (95. Тимур Усмонов, 66), 14. Давронбек Каримқулов, 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Мирғиёс Сулаймонов, 20. Достонбек Турсунов, 22.Исломбек Исоқжонов, 70. Жаҳонгир Абдумўминов, 77. Дониёр Исмоилов (13. Санжар Қодирқулов, 61).
Захира: 1. Зафар Сафоев, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарҳод Намозов, 11. Муродбек Тошматов, 40. Исломжон Қобилов.

“Динамо”: 1. Михаил Наумов, 2. Миркомил Локаев, 3. Бунёд Исроилов, 6. Акмал Бозоров, 8. Жасур Азимов, 9. Сардор Сулаймонов (11. Абдумалик Абдуллаев, 55), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 15. Шоҳруҳбек Холматов, 18. Дамир Низанов (20. Амиржон Сафаров, 85), 19. Орифжон Мамажонов (23. Комил Шарафутдинов, 69), 22. Абдужамол Исроилов.
Захира: 16. Рустам Тоштурдиев, 4. Омаджон Тойлоқов, 24. Тимур Файзуллаев.

Огоҳлантиришлар:
Жасур Азимов 36, Достонбек Турсунов 57, Бунёд Исроилов 82, Зоҳид Абдуллаев 90


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика