RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Олий лига. "Бунёдкор" уч йиллик танаффусдан сўнг Фарғонада ғалаба қозонди Новости

Олий лига. "Бунёдкор" уч йиллик танаффусдан сўнг Фарғонада ғалаба қозонди

Бугун олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Бунёдкор» (Тошкент) 1:2
16 апрель 2017. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

Голлар: Достонбек Ҳамдамов 48, - 0:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 50, - 1:1. Дилшодбек Аҳмадалиев 76, - 1:2.

"Нефтчи": Ўткир Юсупов, Сергей Концевой, Акрам Баҳриддинов (Отабек Исроилов, 50), Умид Қодиров, Шерзод Ҳакимов, Жавоҳир Расулов (Мўйдин Мамазулумов, 77), Дилёрбек Эрматов (Аббосбек Махсталиев, 62), Муҳсин Убайдуллаев, Фурқатжон Ҳасанбоев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Дмитрий Комаровский
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Ҳамза Каримов, Бахтиёр Ёқубов, Никита Павленко

"Бунёдкор": Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Шаҳзодбек Нурматов (Вадим Чемиртан, 67), Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов (Сардор Азимов, 86), Дилшодбек Аҳмадалиев, Даврон Умиров, Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов
Захира: Дилшод Ҳамроев, Жавлон Мирабдуллаев, Душан Мичич, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Эсонқулов

Огоҳлантиришлар: Дилёрбек Эрматов 13, Сергей Концевой 79.


 



ЯНГИЛАШ

Ўйин соат 17:00да бошланди.

2-дақиқада "Бунёдкор" тезкор қарши ҳужум уюштирди. Бироқ иккига бир вазиятда Шомуродов тўпни Нурматовга аниқ етказиб беролмади.

6-дақиқада  "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб комбинацион ҳужум уюштирди. Бироқ сўнгги паллада "Нефтчи" ҳимоячилари тўпни бурчакка чиқариб юборишди.

9-дақиқада Тўхтасиновнинг ақлли пасидан сўнг Шомуродов ўткир бурчакда қулай вазиятга чиқди. Дарвоза томон йўлланган зарбани ҳимоячи қайтарди.

11-дақиқада Юсупов дарвозадан туриб битта пас билан Ҳакимовни қулай вазиятга чиқарди. Шерзод майдонга сирпаниб тушиб, имкониятни йўққа чиқарди.

13-дақиқада Тўхтасиновни очиқчасига туртиб, йиқитгани учун Дилёрбек Эрматовга сариқ карточка кўрсатилди.

18-дақиқада Шукуров-Шомуродов комбинациясига Нурматов якуний нуқтани қўйди. Бироқ Шаҳзодбекнинг зарбасини Юсупов майдон ташқарисига чиқариб юборди

21-дақиқада "Бунёдкор" яна чиройли комбинация ташкил этди. Нурматов ўта қулай вазтияга чиққанди. Бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолди.

29-дақиқада "Бунёдкор"нинг голи инобатга олинмади. Қанот ҳаками байроқчасини кўтарди ва ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди.

31-дақиқада  Ҳамдамов оширган тўпни Нурматов 5-6 метрлардан тўппа-тўғри дарвозабоннинг қўлига тепди.

34-дақиқада  Нурматовда яна бир имконият. Бу сафар Шаҳзодбекнинг зарбаси кучли чиқмади. Натижада Юсупов тўпни осонлик билан ушлаб олди.

35-дақиқада Шомуродовнинг зарбаси... бу сафар тўп устунга тегиб қайтди.

44-дақиқада "Нефтчи"дан хавфли ҳужум. Комаровскийнинг якуни йзарбаси йўлига Ашурматов тўғаноқ бўлди.

45.  Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45+1' - Ҳамдамовнинг кучли зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди.

Биринчи тайм тугади.


46. Иккинчи бўлим бошланди.

48. ГООЛ! Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима зарбасидан Достонбек Ҳамдамов унумли фойдаланиб, ҳисобни очди - 1:0.

50. ГООЛ! Ҳисоб тенглашди! Абдураҳмон Абдулҳақов гол урди - 1:1.

50' - "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Акрамжон Баҳриддинов ўрнига Отабек Исроилов майдонга тушди.

52' - Шомуродов-Ҳамдамов комбинациясидан сўнг Тўхтасинов дарвозага зарба берди. Юсупов қийинчилик билан тўпни эгаллаб олди.

56' - Умиров узатган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Салгина ноаниқ.

62' - "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Дилёрбек Эрматов ўрнига Аббосбек Махсталиев майдонга тушди.

67' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Шаҳзодбек Нурматов ўрнига Вадим Чемиртан майдонга тушди.

74' - Бугунги учрашувни стадионда бевосита 2985 нафар томошабин кузатиб бормоқда.

76. ГООЛ! Дилшодбек Аҳмадалиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва чап оёғида дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:2.

77. "Нефтчи" таркибида ЎЗГАРИШ: Жавоҳирбек Расулов ўрнига Мўйдин Мамазулумов тушди

77' - Қарши ҳужум. 2га 1. Шомуродов тўпни Чемиртанга узатди. Вадим бўм-бўш дарвозани ишғол қилолмади.

79' - Чемиртанни қўполлик билан тўхтатгани учун Концевой огоҳлантирилди.

80' - Ғиёсов, Чемиртан, Шомуродов жуда қулай имкониятдан фойдалана олишолмади.

82' - Шерзод Ҳакимов зарба берадиган вазиятга чиқди ва тўпни дарвоза томон куч билан тепди. Ноаниқ.

86' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Нурилло Тўхтасинов ўрнига Сардорбек Азимов майдонга тушди.

90+3' - "Бунёдкор" таркибида ЎЗГАРИШ: Элдор Шомуродов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов майдонга тушди.




ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика