RU

Последние новости

10:56“Ливерпуль“ Англия терма жамоаси ҳимоячиси борасида музокараларни бошлади  1 10:30Германия МТЖ ҳужумчиси фаолиятини “Бавария“да давом эттиришига яқин  0 10:06“Реал“ етакчиси операциядан сўнг қанча муддат футбол ўйнамаслиги маълум  17 09:40Тео Эрнандес “Ал Ҳилол“да қанча даромад қилиши маълум  1 09:18“Арсенал“ “Тоттенхэм“ қизиқаётган футболчини “илиб кетмоқчи“  0 08:52Янги келишувга кўра Роналдунинг “Ал Насср“даги маоши маълум  20 08:27Шомуродов келажаги борасида бир қарорга келди  15 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Ал Ҳилол" кейинги босқичга йўл олди  8 07:30Суперлига. Қаршида турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  12 01:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Ювентус"ни "янчиб ташлади"  38 01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  4 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  2 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  5

ОЛИЙ ЛИГА. Бугун "Обод" - "Шўртан" қарама-қаршилиги Новости

ОЛИЙ ЛИГА. Бугун "Обод" - "Шўртан" қарама-қаршилиги

Теги :  ОбодШўртан
Бугун олий лиганинг 12-тур баҳсларига старт берилади. Турнинг биринчи учрашуви Тошкентда "Обод" ва "Шўртан" ўртасида бўлиб ўтади.

Олий лига, 12-тур. 15 июнь
ОБОД - ШЎРТАН


Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Бошланиш вақти: 18:00

Турнир жадвалидаги ўрни: "Обод" 16-ўринда (5 очко), "Шўртан" 13-ўринда (10 очко)
Очколар орасидаги фарқ - 5 очко

Таъриф: Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси секин-аста ўзига келмоқда. Бу сафар улар "Обод" билан куч синашишади. Ўз тарихида олий лигада илк бор иштирок этаётган "Обод" яна биринчи лигага қайтишга биринчи рақамли номзод бўлиб турибди. Бу жамоадан кўп ўйинларда омад очиқчасига юз ўгиряпти. Жамоа ўтган учрашувда ҳатто икки бор пенальтини амалга ошира олмади. Футболчиларнинг кайфияти ҳақида эса бир нарса дейиш қийин. Бугунги учрашувда ҳам "Шўртан" фаворитдек кўринмоқда. Ҳар ҳолда жамоа таркибидаги тажрибали футболчилар кўпчиликни ташкил этади.



Факт: "Обод" олий лигада фақат бир марта ғалабага эришган ягона жамоа бўлиб турибди. Жамоа ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этган. Ўз майдонида иккита дуранг қайд этган "Обод" яна икки беллашувда имкониятни бой берди. "Шўртан" охирги тўрт ўйинда 9 очко жамғарди. Бу эса жамоанинг ўзига келаётганидан дарак беради.  

Биласизми? "Шўртан" сафарда гол уриш бўйича "Локомотив"дан сўнг иккинчи бўлиб турибди. "Локо" шу пайтгача сафар ўйинларида 14та, "Шўртан" эса 10та тўп киритган.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Обод" - "Шўртан" (Ёшлар лигаси) баҳсида майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика