RU

Последние новости

13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, «Истиқлол» 3-ўринга кўтарилди, «Аркадағ» эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0 12:52"Барселона" "Камп Ноу"га қайтадиган кунни эълон қилди  0 12:22Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари ўзлари туғилган ҳудудлардаги академияларга ташриф буюришди  1 12:17Расман: Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 12:06Нега? "Брюгге"нинг 22 ёшли футболчиси МЮга "йўқ" деди  0 11:58Делап "Челси"да омадсиз ҳисобланган 9-рақам ҳақида: "Бундай нарсаларга ишонмайман"  0 10:50“Барселона“ Маркус Рэшфорд бўйича бир қарорга келди  2 10:23“Ливерпуль“ яна тўртта трансферни амалга оширмоқчи  5 09:57“Краснодар“ футболчисига МЮ ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда  2 09:30Неймар “Сантос“ билан янги шартнома имзолади. Унинг янги маоши маълум  1 09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  2 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  6 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  3 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  16

ОЛИЙ ЛИГА. "Андижон" сафарда ўзини кўрсата оладими? Новости

ОЛИЙ ЛИГА. "Андижон" сафарда ўзини кўрсата оладими?

Бугун олий лиганинг 13-турига старт берилади. Бугуннинг ўзида мазкур турдан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади.

Олий лига, 13-тур. 20 июнь
БУНЁДКОР - АНДИЖОН

Бошланиш вақти:
19:00
Бош ҳакам: Наим Қосимов (Қарши)

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 2-ўринда (30 очко), "Андижон" 14-ўринда (9 очко).
Очколар орасидаги фарқ - 21 очко.

Таъриф: Чемпионлик учун курашаётган ва олий лигада қолиш учун ҳаракат қилаётган жамоалар баҳси. Бу ўйинда шубҳасиз майдон эгаларининг имконияти юқори баҳоланмоқда. Аввалги турда "Металлург" билан дуранг ўйнаган "Бунёдкор" бу сафар ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этишга уриниб кўради. "Андижон" сафарда жиддий қаршилик кўрсата оладими? Буни эса албатта вақт ва ўйин кўрсатади.

Факт: "Бунёдкор" Тошкентдаги баҳсларда ҳали мағлуб бўлгани йўқ, "Андижон" эса сафарда ғалаба қозона олмаяпти. "Андижон" шу пайтгача сафарда 6та ўйин ўтказиб, шундан ҳаммасида мағлуб бўлди. Жамоа учта ғалабани фақат уйдаги беллашувларда қўлга киритган.

Биласизми? "Андижон" сафар ўйинларида ҳозирча бешта гол урган. "Бунёдкор" эса ўз уйидаги учрашувларда 14 марта тўп киритишнинг уддасидан чиқиб, атиги иккита гол ўтказиб юборган.

Эслатма: Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Андижон" (Ёшлар лигаси) баҳсида "бунёдкорчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика