RU

Последние новости

15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  7 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 7-тур рамзий терма жамоаси

Олий лиганинг 7-турида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.
Ушбу рамзий терма жамоадан "Сўғдиёна", "Насаф", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Нефтчи", "Локомотив", "Бухоро" ва "Металлург" клубидан футболчилар ўрин олишди.




Дарвозабон:
Темур Ғаниев "Сўғдиёна"


Дарвозага "Сўғдиёна" клуби посбони Темур Ғаниевни муносиб деб топдик. Дарвозабон "Машъал" билан баҳсда рақиб ҳужумларини қайтаришда ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.


 
Ҳимоячилар:
Мақсуд Каримов "Насаф"
Мурод Холмуҳаммедов "Сўғдиёна"
Акром Комилов "Бунёдкор"


"Насаф" ҳимоячиси Мақсуд Каримов охирги ўйинларда кўп гол урмоқда. "Андижон" билан учрашувда ҳам Мақсуд ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди. Бундан ташқари ҳимоячи ўз вазифасини ҳам аъло даражада бажарди.

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов "Машъал" билан ўйинда жуда муҳим гол муаллифига айланди. Бобур Қосимов ишлаган пенальтини Ҳолмуҳаммедов аниқ амалга оширди ва Жиззах клубига ғалаба келтирди.

"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Пахтакор"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" чап қанот ҳимоячиси Акром Комилов жуда фаол ўйнади. Рақибга гол уриш имконини бермаган Комилов Элдор Шомуродовга голли пас оширишга эришди.



Ярим ҳимоячилар:
Дилшод Жабборов "Навбаҳор"
Аббос Махсталиев "Нефтчи"
Сервер Жепаров "Локомотив"
Шавкат Саломов "Бухоро"  


"Навбаҳор" ўз майдонида "Обод" клубини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабада Наманган клуби ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборовнинг хиссаси катта бўлди. Тажрибали футболчи жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди.

"Нефтчи" бу турни ўз уйида "Шўртан"га қарши ўтказиб дуранг ўйнади. Мезбонлар вакили Аббос Махсталиев олий лигадаги фаолияти давомида илк бор дублга эришди.

Олий лигага қайтган Сервер Жепаров ўзининг аввалги савиясига қайтаётгани одамни қувонтиради. Жепаров деярли ҳар бир турда майдонни гол ёки голли узатмасиз тарк этмаяпти. Сервер "Олмалиқ" билан баҳсда 2та пас берди ва 1та гол урди.

"Бухоро" сардори Шавкат Саломов "Қизилқум"га қарши ўйинда бошқаларга ўрнак бўлди. Саломовнинг тўп узатишидан сўнг Саламат Қутибоев ҳисобни очганди. Шавкат бутун ўйин давомида рақиб ҳимоячилари таъқиби остида бўлди.



Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов "Бунёдкор"
Марат Бикмаев "Локомотив"
Зоҳид Абдуллаев "Металлург"


"Бунёдкор" дербида йирик ҳисобда ютишида Элдор Шомуродов муҳим роль ўйнади. Ҳужумчи "шерлар" ҳимоячиларини доим босимда ушлаб турди. Ўйин охирида чап қанотда ажойиб рейд ташкил қилиб Рибкин дарвозасига учинчи голни уришга эришди.

"Локомотив" рақибларни бирин кетин мағлуб этишда давом этмоқда. Бу сафар "темирйўлчилар" "Олмалиқ"ни 4:0 ҳисобида таслим қилишди. "Локо" ҳужумчиси Марат Бикмаев учрашувда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди.

"Металлург" вакили Зоҳид Абдуллаев "Қўқон-1912"га қарши кечган баҳсда дублга эришди ва жамоасига ғалаба келтирди. Шундай қилиб ўз голларини 7тага етказиб олган Абдуллаев олийлигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга чиқиб олди.



Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика