RU

Последние новости

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  0 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  1 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  7 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Олий лига-2017 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси Новости

Олий лига-2017 якунлари. Дарвозабонлар статистикаси

Якунига етган мавсум ҳақидаги маълумотларни беришда давом этамиз. Бу сафар жамоаларнинг дарвозабонлари ҳақида сўз юритамиз. Зеро дарвозабон - ярим жамоа ҳисобланади.

2017 йилги мавсумда олий лигада жами 39 нафар дарвозабон майдонга тушди.

"Пахтакор", "Олмалиқ", "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Обод" сафида энг кўп тўрт нафардан посбон майдонга тушди. "Қизилқум", "Қўқон-1912" ва "Металлург" жамоаларида уч нафардан дарвозабонлар ўйинларда иштирок этишди. Фақат "Машъал" мавсумнинг бошидан то охиригача бир посбонга ишонч билдирди.

Муборакликлар дарвозабони Жавоҳир Илёсов жамоа ўтказган барча 29та ўйинда ("Обод" билан ўйинда техник ғалаба ёзилди) майдонга тушиб тўлиқ ўйнади.

Ундан кейинги ўринларни "Пахтакор"дан Александр Лобанов (27та ўйин), "Навбаҳор"дан Асилбек Омонов (26) ва "Локомотив"дан Игнаий Нестеров (25) банд этишди.  


Тўрт нафар посбон мавсум давомида бир марта майдонга тушишди. Булар Шохрух Раимов "Пахтакор", Темур Тўйчиев "Металлург", Хожиакбар Жўраев "Пахтакор" ва Ботирали Эргашев "Пахтакор".  

Майдонга тушган энг ёш дарвозабон 2000 йилда туғилган Хожиакбар Жўраев бўлди. 1982 йилда таваллуд топган Маъмур Икромов якунига етган мавсумнинг энг фахрий дарвозабонига айланди.


Шохрух Эшбўтаев, Эркин Жабборов, Музаффар Абдуллаев, Суҳробжон Султонов, Ширинбой Абдуллаев, Сарвар Каримов, Дилшод Ҳамроев ва Элдорбек Суюнов 2017 йилги мавсумни икки клуб сафида ўтказган дарвозабонлар бўлишди.  

Энг кўп қуруқ ўйинни Санжар Қувватов ўтказди. "Аждарлар" посбони 20та ўйиннинг 13тасида ўз дарвозасидан гол ўтказмади. "Локомотив" посбони Игнатий Нестеров ва "Машъал" дарвозабони Жавоҳир илёсов 12тадан ўйинда ўз дарвозасига "қулф солиб қўйишди".


Александр Лобанов 11, Хуршид Ходжаев 9 марта қуруқ ўйин ўтказишди.

7 нафар посбон бу мавсум умуман қуруқ ўйин қайд этишмади. Улар Роман Абдулов (7 марта майдонга тушган), Азамат Аҳмеов (3), Сарвар Каримов (3), Тимур Ғаниев (2), Муҳиддин Худоёров (2), Темур Тўйчиев (1) ва Ботирали Эргашев (1).

2017 йил олий лигада энг кўп голни "Навбаҳор" дарвозабони Асилбек Омонов ўтказиб юборди. У 26та учрашувда жами 32 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. "Машъал" посбони Жавоҳир Илёсов 29та ўйинда
31та гол ўтказди. Шохрух Эшбўтаевни рақиблар 19 учрашувда 31 бор ранжитишди. Биттадан ўйин ўтказган икки посбон Хожиакбар Жўраев ва Шохрух Раимов бу мавсум умуман гол ўтказишмади.  


Ўртача гол ўтказиш борасида Темур Ғаниев "пешқадам" бўлди. Тажрибали посбон 2та учрашувда майдонга тушиб 9та гол ўтказди (ўртача битта ўйинда 4,5тадан гол тўғри келди). Азамат Аҳмедов (ўртача 4) ва Срвар Каримов (2,67) кейинги ўринларни банд этишди.

Хуршид Ходжаев ўртача ҳар бир ўйинда 0,18та гол ўтказиб бошқаларга ўрнак бўлди. Санжар Қувватовда бу кўрсаткич 0,35га, Игнатий Нестеровда 0,6 ва Муроджон Зуҳуровда 0,95га тенг бўлди.

Дақиқалар бўйича олсак ҳам Хуршид Ходжаев бошқалардан яққол устунлик қилди. У ўртача ҳар 495 дақиқада гол ўтказди. Санжар Қувватов ҳар 257, Игнатий Нестеров ҳар 150, Муроджон Зуҳуров эса ҳар 94 дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.


Темур Ғаниев ҳар 17 дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказган. Азамат Аҳмедовда бу кўрсаткич 22 дақиқа, Сарвар Каримовда 34 дақиқага тенг бўлди.

"Навбаҳр" посбони Асилбек Омонов қўриқлаган дарвозага энг кўп 9 марта пенальти белгиланди. У мана шу 9та зарбадан фақат биттасини қайтара олди холос. "Машъал" аъзоси Жавоҳир Илёсов дарвозаси томон 6та пенальти белгилашди. Уларнинг фақат учтси голга айлантирилди.  


Пенальти қайтариш борасида икки посбон бошқаларга ўрнак бўлишди. Илёсов бу мавсум энг кўп 3та пенальти қайтарган дарвозабон бўлди. "Насаф" аъзоси Санжар Қувватов эса 3та пенальтидан 2тасини қайтарди.

2017 йилги мавсумда рўйхатдан ўтган лекин умуман майдонга тушмаган машҳур дарвозабонлар: Ботир Носиров ("Машъал"), Никита Шквирин ("Қизилқум"), Руслан Матниязов ("Нефтчи"), Нодиржон Ашурматов ("Навбаҳор") ва Рустам Тоштурдиев ("Динамо").


Дарвозабон

Клуб

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Илёсов Жавоҳир

"Машъал"

29

2610

12

31

1,07

84

6

3

3

Лобанов Александр

"Пахтакор"

27

2430

11

27

1

90

2

0

0

Омонов Асилбек

"Навбаҳор"

26

2340

8

32

1,23

73

9

1

1

Нестеров Игнатий

"Локомотив"

25

2250

12

15

0,6

150

3

1

1

Зуҳуров Мурод

"Бунёдкор"

22

1980

8

21

0,95

94

3

1

1

Қувватов Санжар

"Насаф"

20

1800

13

7

0,35

257

3

2

1

Наумов Михаил

"Динамо"

20

1800

7

25

1,25

72

2

0

0

Сафрев Зафар

"Металлург"

19

1710

5

27

1,42

63

2

1

1

Эшбўтаев Шохрух

"Сўғдиёна" /"Обод"

19

1647

3

31

1,63

53

2

0

0

Турсунбоев Акмал

"Бухоро"

19

1644

6

21

1,11

78

4

1

0

Жабборов Эркин

"Бухоро" /"Қизилқум"

18

1620

3

30

1,67

54

1

1

1

Султонов Суҳробжон

"Металлург" /"Бунёдкор"

17

1530

5

18

1,06

85

1

0

0

Абдуллаев Музаффар

"Қўқон-1912" /"Сўғдиёна"

17

1516

4

24

1,41

63

3

0

0

Тожибоев Элдор

"Шўртан"

17

1506

5

24

1,41

63

3

0

0

Ашуров Азиз

"Қўқон-1912"

17

1485

5

24

1,41

62

0

0

0

Абдужалилов Абдумавлон

"Нефтчи"

16

1405

5

21

1,31

67

0

0

0

Абдуллаев Ширинбой

"Обод" /"Сўғдиёна"

15

1274

2

23

1,53

55

2

0

0

Макосин Артем

"Қизилқум"

14

1260

4

17

1,21

74

4

1

0

Юсупов Ўткир

"Нефтчи"

14

1205

1

27

1,93

45

2

0

0

Туробов Алибек

"Шўртан"

13

1103

1

28

2,15

39

4

1

1

Ходжаев Хуршид

"Олмалиқ"

11

990

9

2

0,18

495

1

0

0

Суюнов Элдорбек

"Насаф" /"Пахтакор"

10

900

3

11

1,1

82

2

1

1

Рибкин Никита

"Қўқон-1912"

10

855

1

19

1,9

45

3

1

1

Жўраев Тимур

"Динамо"

9

810

3

10

1,11

81

1

1

1

Абдулов Роман

"Олмалиқ"

7

630

0

10

1,43

63

0

0

0

Тўраев Акбар

"Олмалиқ"

7

630

1

12

1,71

52

3

0

0

Зиёвуддинов Низомиддин

"Олмалиқ"

5

450

1

8

1,6

56

0

0

0

Икромов Маъмур

"Локомотив"

5

450

2

5

1

90

1

1

1

Хонимқулов Умид

"Қизилқум"

5

450

1

6

1,2

75

1

1

1

Ҳамроев Дилшод

"Бунёдкор" /"Навбаҳор"

4

360

1

5

1,25

72

0

0

0

Аҳмедов Азамат

"Обод"

3

270

0

12

4

22

2

0

0

Каримов Сарвар

"Сўғдиёна" /"Локомотив"

3

270

0

8

2,67

34

1

0

0

Худоёров Муҳиддин

"Бухоро"

2

180

0

3

1,5

60

0

0

0

Насимов Шохжаҳон

"Бухоро

2

156

1

3

1,5

52

0

0

0

Ғаниев Тимур

"Обод"

2

153

0

9

4,5

17

0

0

0

Раимов Шохрух

"Пахтакор

1

90

1

0

0

0

0

0

0

Тўйчиев Темур

"Металлург"

1

90

0

2

2

45

0

0

0

Эргашев Ботирали

"Пахтакор"

1

90

0

1

1

90

0

0

0

Жўраев Хожиакбар

"Пахтакор"

1

1

1

0

0

0

0

0

0


Изоҳ: 1 - ўйинлар сони, 2 - дақиқа, 3 - "қуруқ ўйин"лар сони, 4 - ўтказилган гол, 5 - ўртача ўтказилган гол, 6 - ўртача нечи дақиқада гол ўтказган, 7 - пенальти белгиланган, 8 - қайтарилган пенальти, 9 - қайтарилмаган пенальти.  


Нарзулла Сайдуллаев

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика