RU

Последние новости

21:02Суперлига. "Бунёдкор" воқеаларга бой "Тошкент дербиси"да "Локомотив"ни енгиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  19 20:48Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 20:21Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди  1 20:04Эронлик собиқ ҳакам унга қандай қилиб пора таклиф қилинганини фош қилди  0 19:46Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди  0 19:24Англиянинг Евро-2024 учун кенгайтирилган таркиби маълум  3 18:59Криштиану Роналду, Пепе ва Бруну — Португалиянинг ЕВРО учун таркиби эълон қилинди  7 18:18Моуриньо ёки Аллегри "Ал Иттиход" бош мураббийига айланиши мумкин  1 17:57Англиянинг Евро-2024 учун қайдномасида Маркус Рэшфорд учун жой топилмади  11 17:36Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"  3 17:15Шошмай туринг, Де Зербини кейинги манзили Мюнхен эмас, Турин бўлиши мумкин  4 16:54Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"  11 16:33"Динамо" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:17Тони Кроос ЕВРО-2024дан кейин фаолиятини якунлайди  15 15:59Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   20

Олий лига-2015. Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабонлар Новости

Олий лига-2015. Энг кўп "қуруқ" ўйин ўтказган дарвозабонлар

2015 йилги мавсум якунлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз.

Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор") - 20та ўйин 13та "қуруқ" ўйин
"Бунёдкор"ни захира дарвозабони сифатида бошлаган Зуҳуров 8-турдан бошлаб асосий посбонга айланди. Айнан Мурод Зуҳуров 530 дақиқа давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолиб бу мавсумда энг узун серияни қайд этди. 



Александр Лобанов ("Пахтакор") - 30та ўйин 13та "қуруқ" ўйин
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони бу йил ҳам "Пахтакор"нинг биринчи рақамли посбони бўлди. Лобанов ҳам худди Зуҳуров каби 13та ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади.  



Элдорбек Суюнов ("Насаф") - 21та ўйин 12та "қуруқ" ўйин
"Насаф" дарвозабони бу мавсум олий лигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 12та ўйинда гол ўтказгани йўқ. Суюнов бу рўйхатда энг ёш посбон бўлди. 



Евгений Черемисин ("Нефтчи") - 30та ўйин 11та "қуруқ" ўйин
Россиялик легионер "Нефтчи"нинг асосий посбони бўлди ва 30та ўйиннинг барчасида ўзгаришларсиз ҳаракат қилди. 11та учрашувда Черемисин ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди. 



Игнатий Нестеров ("Локомотив") - 17та ўйин 8та "қуруқ" ўйин
Бир неча йиллар давомида миллий терма жамоамизнинг асосий посбони бўлган Игнатий Нестеров мавсумнинг дастлабки қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборди. Вадим Абрамов жамоада иккита тенг кучли посбон борлиги туфайли Икромов ва Нестеровни алмаштириб майдонга тушириб турди. Иккинчи даврадан бошлаб Нестеров деярли барча ўйинларда иштирок этди. Тажрибали посбон 17та учрашувнинг 8тасида гол ўтказгани йўқ. 



Геннадий Мошняга ("Андижон") - 28та ўйин 6та "қуруқ" ўйин
"Андижон"нинг молдовалик посбони Геннадий Мошняга олий лигадаги дебют мавсумида 28та ўйин ўтказиб 6та учрашувда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. 



Ботир Носиров ("Машъал") - 18та ўйин 6та "қуруқ" ўйин
"Машъал" дарвозабони Ботир Носиров бу йил олий лигада 18та ўйинда қатнашди. Тажрибали посбон мана шу ўйинларнинг 6тасини "қуруқ" ўтказди.



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика