RU

Последние новости

22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  58 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  4 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 16-тур рамзий терма жамоаси

2-3 август кунлари олий лигамизда 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Анъанамизга содиқ қолган ҳолда ўтган турнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Бу термадан "Насаф", "Андижон", "Металлург", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Шўртан", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" клубларидан футболчилар ўрин олишди.



Дарвозабон:
Элдорбек Суюнов "Насаф"


Дарвозани "Насаф" посбони Элдорбек Суюновга ишониб топширдик. Посбон водийда кечган шиддатли баҳсда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Турда фақат "аждардар" гол ўтказишмади. Суюнов Лочин Солиевнинг бирга бир вазиятда йўллаган зарбасидан сўнг тўпни қайтарганини ҳам таъкидлаш лозим.



Ҳимоячилар
Иброҳим Отахонов "Андижон"
Фарруҳ Сайфиев "Насаф"
Жавлон Мирабдуллаев "Металлург"


Ҳимоядан "Андижон" вакили Иброҳим Отахонов ўрин олди. Тажрибали ҳимоячи "аждарлар"га қарши баҳсда ҳимояда ишончли ўйнади ва шерикларини қўллаб қувватлаб турди. Меҳмонлар ягона голни пенальтидан уришди. Қолган вазиятларда Отахонов бошчилигидаги ҳимоячилар уларга имкон беришмади.

Худди шу ўйинда қаршиликлар сафида Фарруҳ Сайфиев чап қанот ҳимоясида ўйнади. Терма жамоами аъзоси Рой Рокнинг ўрнини муносиб равишда тўлдирди. Сайфиев ҳимоядан ҳужумларга ҳам фаол тарзда қўшилиб турди.

"Металлург" ҳимоячиси Жавлон Мирабдуллаев Тошкентда "Локомотив"га қарши баҳсда ҳимояда ишончли ўйнади. Тажрибали рақиб футболчиларнинг рейдларини тўхтатишда Жавлон анча фаол ҳаракат қилди.



Ярим ҳимоячилар
Руслан Вагапов "Металлург"
Кахи Махарадзе  "Пахтакор"
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Элдор Бойматов "Шўртан"


"Бунёдкор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов навбатдаги голи билан жамоасига ғалаба келтирди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган ярим ҳимоячи "Бухоро" билан баҳсда мавсумдаги бешинчи голини урди.

"Металлург" ярим ҳимоячиси Руслан Вагапов "Локомотив" билан баҳсда жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари ўз қанотида фаоллиги билан бошқалардан ажралиб турди. Натижада Бекобод клуби "Локо" майдонидан 1 очко билан қайтди.

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва сардори Кахи Махарадзе "Олмалиқ" билан баҳсда пенальтидан ҳисобни очди. Ўйин давомида ҳужумчиларни ажойиб паслар билан таъминлаб турди. "Шерлар"нинг кучли рақиб устидан меҳмонда ғалаба қозонишида Кахининг хиссаси катта бўлди.

"Шўртан" вакили Элдор Бойматов "Нефтчи"га қарши ўйинда фаол ҳаракат қилди. У ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишдан ташқари шерикларига ҳам кўплаб имкониятлар яратиб берди. Рақибнинг ҳужумларини бузишда ҳам яхши ўйнади.



Ҳужумчилар
Игорь Таран  "Шўртан"
Носир Отақўзиев  "Қўқон-1912"
Шахбоз Эркинов "Навбаҳор"


"Қўқон-1912"нинг тажрибали ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Динамо" билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди. Тажрибали футболчининг голлари эвазига Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа 7та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди.

"Шўртан" клуби ҳужумчиси Игорь Таран "Нефтчи" билан баҳсда ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли пас ёзиб қўйди. Ғузорликлар иккинчи даврани 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади эса Таран ушбу ўйиндан сўнг ўз ҳисобидаги голлар сонини 7тага етказиб олди.

"Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов фаол ўйнади. Ҳужумчи Муборакда гол уришдан ташқари голли пас ҳам оширди. Унинг ҳам голлари сони худди Таран каби 7тага етди.

Бош мураббий
Рустам Мирсодиқов "Металлург"

Бекободнинг "Металлург" клуби сафарда "Локомотив"га қарши ўйнади. Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги жамоа чемпионлик учун курашаётган жамоа майдонидан дуранг билан қайта олди. Дастлабки даврада Бекободда ўтган баҳсда ҳам дуранг кузатилганди. ТТЙМИда кечган баҳсда бекободликлар 1:1 ҳисобини қайд этишди. Рамзий терма жамоа бош мураббийлигини айнан Рустам Тўхтамуродовичга топширдик.
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика