RU

Последние новости

08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланди  0 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  3 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  1 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  25 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  6 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  7 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига 14-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча олий лигада 14-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра ўтган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

Дарвозабон
Жавоҳир Илёсов "Машъал"


Дарвозага Муборакнинг "Машъал" клуби посбони Жавоҳир Илёсовни танладик. Сабаби ёш дарвозабон Бухорода ўтган баҳсда рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтариб ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди. "Машъал" бу мавсумда сафардаги ўйинда илк бор ғалаба қозонишида айнан Илёсовнинг хиссаси катта бўлди.



Ҳимоячилар
Хуршид Ғиёсов "Обод"
Дилмурод Каримов "Металлург"
Георгий Квесиешвили "Қизилқум"
Жаҳонгир Меҳмонов "Нефтчи"


"Обод" клуби ҳам бу мавсумда сафарда илк бор зафар қучди. Жамоа Андижонда "Андижон"ни мағлуб этиб қайтди. Шу куни тошкентликлар сафида қанот ҳимоячиси Хуршид Ғиёсов жуда фаол бўлди ва Норхоновга голли тўп узатишни амалга оширди.

"Металлург" клуби Бекободда "Локомотив" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Майдон эгалари сафида ҳимоячи Дилмурод Каримов жуда яхши ўйнади. У биринчи голга ҳаммуаллифлик қилган бўлса орадан кўп ўтмай жарима тўпидан Нестеров қўриқлаётган дарвозага гол уришга ҳам муваффақ бўлди.

"Қизилқум" ва "Нефтчи" клублари Навоийда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашди. Иккала жамоа ҳужумчилари гол ура олишмади. Бунда мезбонлар сафида легионер Георгий Квесиешвили, меҳмонлар таркибида Жаҳонгир Меҳмоновнинг хиссаси катта бўлганини таъкидлаш лозим.



Ярим ҳимоячилар
Достонбек Ҳамдамов "Бунёдкор"
Шерзод Каримов "Пахтакор"
Жамшид Ҳасанов "Машъал"
Ислом Рашидхонов "Насаф"


"Бунёдкор" бу тур Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди. "Қалдирғочлар" сафида ўтган йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов фаол бўлди. Айнан Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг Пишур автогол қайд этди, Достонбекнинг тўп узатишидан сўнг Нурматов рақиб дарвозасини ишғол қилди.

"пахтакор"нинг "Олмалиқ" устидан ғалаба қозонишида Шерзод Каримовнинг хиссаси катта бўлди. У ўз жамоаси сафида энг фаол ўйнаган ўйинчилардан бири бўлди. Биринчи бўлим охирида Шерзод Сергеевга голли пас оширди, ушбу гол якунда "шерлар"га ғалаба келтирди.

"Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов "Бухоро" билан ўтган ўйин қаҳрамонига айланди. У 85-дақиқа ўтиб бораётганда қарши ҳужумда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб дарвозани ишғол қилди. Ушбу гол "Машъал"га муҳим ғалабани тақдим этди.

"Насаф"дан ҳар йили ёш футболчилар етишиб чиқиши одат тусига кириб бормоқда. Бу йил шундай ёшлардан бири ярим ҳимоячи Ислом Рашидхонов. "Сўғдиёна" билан ўйинда Рашидхонов учрашувдаги ҳисобни очишга эришди. Унинг зарбасидан сўнг дарвозабон хатога йўл қўди ва Больевич иккинчи бор меҳмонлар дарвозасига гол урди. Шу боис ёш ярим ҳимоячини рамзий терма жамоага лойиқ кўрдик. Бироқ у ўз устида ишлашни тўхтатиб қўйса кейинги турларда рамзий термалардан ўрин ололмаслиги мумкин. Шу боис меҳнат қилишдан чарчмаслик керак.



Ҳужумчилар
Носир Отақўзиев "Қўқон-1912"
Игорь Сергеев "Пахтакор"


"Қўқон-1912"нинг 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига 14-турга келиб барҳам берилди. "Шўртан" билан баҳсда Носир Отақўзиев жуда яхши ўйнади. У ғузорликлар дарвозасига икки бор тўп киритиб жамоасининг ғалабасига замин яратиб берди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган йилги мавсум тўпурари Игорь Сергеев охирги турларда жуда кам гол ураётганди. "Пахтакор" ҳужумчиси "Олмалиқ" билан баҳсда мавсумдаги ўзининг учинчи дублини расмийлаштирди ва голлари сонини 10тага етказиб олди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика