RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ) Новости

"Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди (тўлиқ шарҳ)

Про-лиганинг 10-турида Тошкентнинг "Олимпик" клуби ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилди.

Учрашув фарғоналикларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ рақиб дарвозасини ишғол этиш учун ҳаракатни бошлаган "Нефтчи" вакилларида бир неча бор қулай имкониятлар юзага кела бошлади.

Бу орада Тимур Кападзе шогирдларининг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми хавфли чиқди. Тошкентликларнинг дастлабки зарбасини "Нефтчи" посбони Акбар Тўраев қайтариб қолди.

38-дақиқада Абдуллоҳ Олимовнинг чап қанотдан етказиб берилган тўпга боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 42-дақиқада "Олимпик" вакиллари "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлишганди, бироқ бу паллада ён ҳакам байроқчасини кўтариб ўйиндан ташқари холатни қайд этиб бўлганди. Табиийки, бу гол инобатга олинмади. Кейинроқ, аниқроғи биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида "Олимпик" тўпурари Темур Мамасидиқовнинг "Нефтчи" жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. Ушбу ҳужумга жавобан эса тезкорлик билан ташкил этилган ҳужумда фарғоналикларнинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ чиқди.

Айтиш жоиз, биринчи бўлимда Тимур Кападзе шогирдлари томонидан ташкил этилган ҳужумлар сони камроқ бўлган бўлса-да, тошкентликлар ўйинда бир оз тезкорроқ кўринишди. "Нефтчи" эса асосан аниқликка урғу қаратди. Фарғона жамоаси дастлабки бўлим давомида тўп назоратига урғу қаратганликларини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" жамоасининг биринчи бўлимда ташкил этган ҳужумлари борасида бир оз эътирозлар туғилди. Яъни диққат билан эътибор қаратсангиз асосан қанотдан ҳужум ташкил этилди ва жарима майдони ичкарисига юқоридан узатма берилди. Бу узатмаларни кўп "Олимпик" посбони Владимир Назаров устунлик билан эгаллаб олди. Вазиятни биздан ҳам яхшироқ нуқтадан кўриб "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов негадир жамоанинг ҳужум услубида бошқачароқ вариантларни қўллаб кўришга жазм этмади.

Шу тариқа беллашувнинг биринчи бўлими 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими биринчисидан тубдан фарқ қилди. 47-дақиқада тезкорлик билан ташкил этилган ҳужум якунида Абдурауф Бўриев "Нефтчи" дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очди - 1:0. Ўтказиб юборилган голдан сўнг Илҳом Мўминжонов шогирдлари ҳисобни тенглаштириш учун ҳужумкорликни янада оширишди. "Олимпик" футболчилари эса айни шу вазиятни кутиб тургандек тўпни эгаллаб олишлари ҳамон тезкор қарши ҳужумга ўта бошладилар. Мана шундай ҳужумлар орадан бир оз вақт ўтиб ўз самарасини берди. 61-дақиқада Муҳаммадали Ғиёсов, 64-дақиқада эса Алишер Одиловлар фарғоналиклар дарвозасига айнан қарши ҳужумларда гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Беллашувнинг иккинчи бўлими шу сценарий остида ўтди. Ўйинни кузатиб борган мухлисларда гўёки иккинчи бўлимда "Нефтчи" бир ёки футболчи кам ўйнаётгандек тасаввур уйғонгани катта эҳтимол. Шу тариқа "Олимпик" ўз майдонида "Нефтчи"ни 3:0 ҳисобида таслим этишга муваффақ бўлди.

Айтиш жоиз, бугун "Нефтчи" ўзининг энг ёмон ўйинини ўтказди. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, шонли тарихга эга Фарғона жамоаси мухлисларига сабр тилаймиз. Бу ўйинни ҳозирнинг ўзидаёқ унутган маъқул. Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Бугун "Нефтчи"да нимадир ўхшамади. Ўйиннинг боришига қараб услубни ўзгартириш, вазиятдан келиб чиқиб ўринли захирани амалга ошириш лозим бўлган холатларда мураббий имзоси кўринмади. "Олимпик" бош мураббийи Тимур Кападзенинг эса аксинча тарзда ўйинга тайёрлаган режаси ижобий самара берди.

Учрашув давомида маълум бир муддатлик танаффусдан сўнг яна майдонга қайтган бош ҳакам Азиз Асимовнинг ҳуштаклари жуда кўп янгради. Бош ҳакамнинг оддий вазиятларда ҳам ҳуштакка мурожаат қилавериши унинг ўз ишини соғиниб қолганлигини кўрсатиб бергандир эҳтимол.


Про лига. 10-тур
8 июнь, сешанба

ОЛИМПИК – НЕФТЧИ - 3:0 (0:0)

Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Тимур Гайнулин, Алишер Усмонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

Голлар: Абдурауф Бўриев, 47 (1:0), Муҳаммадали Ғиёсов, 61 (2:0), Алишер Одилов, 64 (3:0).

"Олимпик": Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Шохжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев, Темур Мамасидиқов, Бектермир Абдуманнонов, Достон Турсунов, Абдурауф Бўриев, Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров Муҳаммадали Ғиёсов.

Захира: Ҳамиддуло Абдунабиев, Руслан Жиянов, Фаррухбек Мухторов, Элдор Бегимов, Отабек Жўрақўзиев, Муҳаммадқодир Раҳимберганов, Жавоҳир Абдуалимов, Муҳсинжон Норматов, Диёр Рамазнов.

"Нефтчи": 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Собит Синдоров, 17. Абдуллоҳ Олимов, 18. Шавкатжон Муллажонов, 21. Аъзамжон Алиев, 31. Сайдулло Раҳматов, 44. Дарко Станоевич, 71. Руслан Розиев, 91. Марко Обрадович, 99. Улуғбек Ҳошимов

Захира: 1. Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5. Дарко Станоевич, 6. Худойшукур Сатторов, 10. Сардор Абдунабиев, 11. Иззатилла Абдуллаев, 14. Шерзод Каримов, 22. Умар Адҳамзода, 33. Тоҳиржон Шамшитдинов.

 


Бекзод Толибов

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика