"Олимпик" мураббийи энди ўсмирлар терма жамоасида ишлайди
07 сен 2024 07:35
Новости
"Олимпик" мураббийи энди ўсмирлар терма жамоасида ишлайди
2009 йиллардан иборат Ўзбекистон U-15 терма жамоаси навбатдаги йиғинга киришди.
Мазкур ёшдаги терма жамоани Сергей Чигодаев бўлажак турнирларга тайёрлайди. У бунга қадар 2 йил давомида фаолият олиб борган Дилшод Нуралиевнинг ўрнига тайинланди. "Бунёдкор" академияси, "Олимпик" клуби ва Ўзбекистон ОТЖда мураббий бўлиб ишлаган Чигодаев ўсмирлар терма жамоасига масъул бўлади. Унга мураббийлар штабида "Бунёдкор" академиясида 2009 йилларни шуғуллантираётган Артур Кагиров, "Олимпик" клубидан Артём Давлетов яқиндан кўмаклашади. Дарвозабонлар билан Алфред Шарипов иш олиб боради.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии