RU

Последние новости

23:28Неймар собиқ жамоасига қайтишга яқин  2 23:07"Локомотив" Туркияда "Уфа"га қарши ўйнайди  0 22:51"Сўғдиёна" БААда "Ростов"га йирик ҳисобда ютқазди  4 22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  1 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  9 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  8 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  3 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  7 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  25 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  1

Олимпиада сари ҳаракат. Учинчи уриниш. Афина-2004 Новости

Олимпиада сари ҳаракат. Учинчи уриниш. Афина-2004

1996-2020 йиллар оралиғида Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Олимпиада сари ҳаракатини эслашда давом этамиз.

Аввалги иккита мақолада Атланта-1996 ва Сидней-2000 йўлидаги ўйинлар ҳақида тўхталгандик. Ҳар иккала Олимпиада саралаш босқичида бизни Қозоғистон ортда қолдириб кетгани ҳақида фикр юритгандик. Бугун эса учинчи уриниш, яъни 2004 йил Греция пойтахти Афинада ўтказилган Олимпия ўйинлари сари ҳаракатни ёдга оламиз. 

Афина Олимпиадасида Осиёдан кимлар қатнашган? 

2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида ҳам Осиёдан учта жамоа иштирок этган: Жанубий Корея, Япония ва Ироқ. Жанубий Корея гуруҳда Мали, Мексика ва Грецияга қарши баҳс олиб бориб, иккинчи ўрин билан чиққан. Япония ўз гуруҳида Италия, Гана, Парагвай билан беллашиб, охирги ўринни эгаллаган. Ироқ эса Коста-Рика, Марокаш ва Португалияга қарши майдонга тушиб, ҳеч ким кутмаганда ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган. 

Ироқ Олимпия терма жамоаси чорак финалда Австралияни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея бу босқичда Парагвайдан 2:3 ҳисобида енгилиб, шу тариқа мусобақани тарк этган. Яримфиналда Ироқ Парагвайга қарши майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва бронза меддалар учун курашда Италияга ҳам 0:1 ҳисобида енгилган.


Чемпион ким бўлган? 

Афина-2004 Олимпиадасида чемпионлик Аргентинага насиб этган. Аргентина финалда Парагвайдан 1:0 ҳисобида устун келган. Учрашувдаги ягона гол Карлос Тевес ҳисобига ёзилган. Аргентинани ўша йил машҳур мураббий Марсело Бьелса шоҳсупа сари бошлаб келган. 


Осиё саралаши

Осиёда саралаш уч форматда олиб борилган. Дастлаб ўтиш босқичи ўйинлари ўтказилган. Саралашда жами 36 жамоа учта йўлланма учун курашган. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлаган.

Иккинчи босқичда 24 жамоа 12та жуфтликка бўлиниб, уй-меҳмон тарзида ўйинларни ўтказган. Ва якунда 12 жамоа ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олиб, жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳ ғолиби эса Олимпиада йўлланмасига эга чиққан.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иккинчи босқичда Эронга қарши иккита ўйин ўтказган ва ҳар иккала ўйинда имкониятни бой берган. 2003 йил 3 май куни Тошкентда ўтказилган баҳсда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган вакилларимиз 7 июнь куни сафарда 1:6 ҳисобида мағлуб бўлишган. Натижада Эрон U-23 ҳал қилувчи учинчи босқичга йўл олган.

03.05.2003. Ўзбекистон - Эрон 1:3

07.06.2003. Эрон - Ўзбекистон 6:1 


Учинчи босқичда ўйнаганлар

Олимпида саралашидаги охирги босқичда айтиб ўтганимиздек, 12 жамоа иштирок этган. Жамоалар 4тадан 3 гуруҳга бўлинган. 

"A" гуруҳи: Жанубий Корея, Эрон, Хитой, Малайзия. 

"B" гуруҳи: Япония, Баҳрайн, БАА, Ливан.  

"C" гуруҳи: Ироқ, Уммон, Қувайт, Саудия Арабистони.

Гуруҳ натижаларига кўра, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ 2004 йил ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика