Олий лигада жамоалар сони ошмайди
30 ноя 2013 19:32
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/108719_original.jpg)
![](/upload/storage/108719_220.jpg)
Олий лигада жамоалар сони ошмайди
Ҳар йил футбол мавсуми тугаши билан келаси йил олий лигада нечта жамоа қатнашиши ҳақидаги гап-сўзлар роса қизийди.
Бу йил ҳам куз фасли бошланиши билан ҳали мавсум якунига етмай туриб, 2014 йилги чемпионатда 16та жамоа бўлар экан деган хабарлар тарқалди.
Яъни, бир йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтган “Машъал” билан “Андижон”дан ташқари олий лигада охирги иккита ўринни олган жамоа билан биринчиликда 3-4-ўринларни эгаллаган клублар ўртасида ўтиш баҳслари бўлади деган гаплар ҳам чиққанди.
Аммо бу гаплар миш-мишлигича қолиб кетди. Чунки ПФЛ бош директори Фарҳод Магометовнинг сайтимизга маълум қилишича, келаси йил ҳам олий лигада 14та жамоа иштирок этади. “Жамоалар сони ўзгармайди. Олий лигада 14та жамоа бўлади. Бу ҳақда регламентда ҳам ёзиб қўйилган” – деди Фарҳод Абдуалиевич.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии