RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Олий лига. “Бухоро” бу турда ғалаба қозона оладими? Новости

Олий лига. “Бухоро” бу турда ғалаба қозона оладими?

Бугун олий лиганинг 17-туридан ўрин олган бешта ўйин бўлиб ўтади.
Бухоро вилоятининг бош жамоаси “Бухоро” бугун ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Айни пайтда ҳар икки жамоа кетма-кет ўринларда боришяпти. “Бухоро” 13 очко билан 12-ўринда бораётган бўлса, “Сўғдиёна” 11 очко тўплаган ҳолда 13-поғонани эгаллаб турибди.

Иккинчи давра бошланганидан бери “Бухоро” ҳозирча тўртта учрашув ўтказиб, бирорта ғалабага эриша олмади. Жамоа уч марта сафарда ва бир бор ўз майдонида майдонга тушди. Умуман олганда, бухороликларнинг олий лигада ғалабасиз серияси 12та учрашувга етди. Жамоа охирги бор 5-турда сафарда айнан бугунги рақиб “Сўғдиёна” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Шундан кейин “Бухоро” учун омадсиз кунлар бошланди. Жамоа атиги тўрт марта дуранг қайд этди ва қолган беллашувларда мағлуб бўлди. Бу эса клуб раҳбариятига маъқул келмади ва ўтган турда жамоа “Металлург”га имкониятни бой бергач, бош мураббий Эдгар Гесс истеъфога чиқарилди. Шу боис бугунги баҳсга футболчиларни туркманистонлик мураббий Сеид Сеидов тайёрлади. Аммо шуни айтиш лозим, Сеид Юсупов вақтинча бош мураббий сифатида ишлаб турибди. Гап-сўзларга қараганда, “Машъал”да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Жамшид Саидов “Бухоро”ни қабул қилиб олиши мумкин экан.

Бугунги баҳс “Бухоро” учун қанчалик катта аҳамиятга эга бўлса, “Сўғдиёна” учун ҳам жуда муҳим ҳисобланади. Чунки Даврон Файзиев шогирдлари рақибдан атиги бир поғона пастда боришмоқда, бу жамоаларни икки очко ажратиб турибди, холос. “Сўғдиёна” иккинчи даврада ҳозирча фақат бир марта ғалаба қозонди. Жиззахликлар сафарда “Динамо”ни мағлуб этиб қайтишди. Шундай экан, бу беллашувда ҳар нарса бўлиши мумкин. Лекин шуниси борки, ютуққа эришган жамоа олий лигада қолиш учун қулай имкониятга эга бўлади.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика