RU

Последние новости

16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  0 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  5 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1

Олий лига. 8-тур. "Нефтчи" ва "Қизилқум"да ғалаба, "Машъал" дуранг ўйнади Новости

Олий лига. 8-тур. "Нефтчи" ва "Қизилқум"да ғалаба, "Машъал" дуранг ўйнади

Бугун Олий лига 8-тур ўйинларига старт берилди.
                                    ЯНГИЛАШ

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтадиган "Нефтчи" - "Динамо" учрашуви 17:30 да бошланди.
Фарғонадаги учрашувнинг 18 дақиқасида Мухсин Убайдуллаев томонидан узатиб берилган тўпни Аббосбек Махсталиев дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Расулов иккинчи голни урди, унга голли пасни Мансур Саидов берди.
80 дақиқада самарқандликлар вакили Отабек Зокиров ҳисобни қисқартирди.
Учрашув якунланди, "Нефтчи" мавсумдаги олтинчи ғалабасини эришган ҳолда турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) 3:1
9 май 2015. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент),  И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
Голлар: А.Махсталиев 18 (М.Убайдуллаев), Ж.Расулов 43 (М.Саидов), Ойбек Нурбоев 88 (А.Холматов) - О.Зокиров 80 (М.Муродов)

"Нефтчи": 30. Евгений Черемисин, 3. Шукурали Пўлатов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 44. Умиджон Қодиров, 38. Аббос Маҳситалиев (11.Отабек Ҳайдаров, 70), 18. Жавоҳир Расулов, 9. Шерзод Ҳакимов (8.Акмал Холматов, 62), 7. Мансур Саидов, 22. Рўзимбой Аҳмедов (4.Ойбек Нурбоев, 79).
Захира: 1. Сергей Смородин, 10. Муродбек Бобожонов, 11. Отабек Ҳайдаров, 13. Зокиржон Нурматов, 24. Камрон Кападзе.

"Динамо": 27. Андрей Мелничук, 5. Ильдар Маматказин (4.Бунёд Исроилов, 46), 6. Максимилиан Фомин, 7. Отабек Зокиров, 9. Павел Смольяченко, 10. Азиз Ибрагимов, 16. Акмал Ҳолмуродов, 26. Комил Шарофиддинов, 29. Маъруф Муродов, 55. Аваз Агалиев, 95. Фирдавс Абдусалимов (33.Николай Чипов, 46).
Захира: 25. Муҳиддин Ҳудоёров, 2. Миркомил Локаев,17. Жасур Азимов, 19. Ислом Шарипов, 23. Темур Шарипов.
Огоҳлантиришлар: Ш.Пўлатов 78 - И.Маматказин 25, М.Фомин 69

Муборакдаги баҳсда ҳисобни меҳмонлар очишди. "Бухоро"нинг Руминиялик легионери Богдан Хауши жаримадан йўллаган зарбаси эвазига жамоасини олдинга олиб чиқди.
Учрашувнинг 27 дақиқасида Жамшид Ҳасанов томонидан етказиб берилган тўпни Владислав Иванов дарвозага аниқ йўллаб мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлим охирида меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди.
Беллашувнинг 46 дақиқасида Жамшид Ҳасановни бурчакдан узатиб берган тўпини Зоҳир Қўзибоев чап оёғида дарвозага жойлаб қўйди.

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) 2:2
9 май 2015. Муборак.  Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:00
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
Голлар: В.Иванов 27 (Ж.Ҳасанов), З.Қўзибоев 46 (Ж.Ҳасанов) - Б.Хауши 6, Ж.Убайдуллаев 42

"Машъал": 1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 20.Шерзод Файзиев, 10.Жамшид Ҳасанов (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 85), 27.Владислав Иванов, 7.Жахонгир Жиямурадов (88.Қахрамон Баходиров, 46), 90.Зафар Тўраев (13.Шахзод Шайманов, 63), 9.Хумоюн Муртазоев, 55.Никита Букаткин, 22.Сирож Хамроев, 26.Зохир Қўзибоев (с).
Захира: 30.Ботир Носиров, 8.Аббос Омонов, 18.Аббос Шодмонов, 77.Достон Абдурахмонов.

«Бухoрo»: 12.Александр Корнейчук, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Ҳасан Асқаров, 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов (с), 6.Евгений Кочнев (16.Жамшид Ҳасанов, 55), 14.Вячеслав Пономарёв, 20.Ислом Холиқов (18.Дилявер Абибуллаев, 65),19.Жамолиддин Убайдуллаев, 23.Богдан Хауши, 30.Аҳрор Умаржонов.
Захира: 21.Фарруҳ Турдалиев, 8.Виталий Пламадела, 15.Равшан Асланов, 17.Отабек Нарзуллаев, 11.Отабек Исроилов.

Огоҳлантиришлар: Ғ.Комилов 4, Ш.Шайманов 75

Навоийдаги учрашувда қўқонликлар биринчи тўпни киритишди. Носир Отақўзиев ўйиндаги илк голга муаллифлик қилди.
50 дақиқада Акмал Рустамовнинг аутдан узатиб берган тўпини Бахриддин Вахобов дарвозага аниқ йўллаб учрашувдаги мувозанатни тиклади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:1
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
9 май 2015. Навоий.  "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д.  Роман (Тошкент).
Голлар: Б.Вахобов 50 (А.Рустамов), 62 (А.Саноев), В.Шевченко 60 (А.Саноев) - Н.Отақўзиев 13 (Н.Қўзибоев)

"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 7.Жамшид Шохназаров (20.Ғайрат Жумаев, 46), 8.Акмал Рустамов (С), 9.Вячеслав Шевченко, 11.Алишер Саноев, 21.Миржалол Қурбонов (14.Файзулла Қамбаров, 70), 23.Шерали Жўраев, 24.Асқаржон Муҳиддинов, 26.Алишер Холиқов (10.Бахриддин Вахобов, 46), 33.Андрей Деркач, 92.Азизбек Усмонов.
Захира: 22.Артём Макосин, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 19.Руслан Саноев, 50.Георгий Квесиешвили.

“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Носир Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Эминов (15.Маъруф Зокиржонов, 80), 22.Ориф Мамажонов, 24.Илья Ильин (20.Хуршид Мухторов, 61), 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 17.Азиз Тўхтабоев, 19.Владимир Аргун, 23.Фурқат Ҳасанбоев, 27.Шохруҳ Холматов.

Огоҳлантиришлар: М.Қурбонов 33, А.Мухитдинов 45, А.Рустамов 65, Б.Вахобов 72 - И.Ильин 22, Ҳ.Эргашев 65
Четлатиш: Ж.Кимсанов 16
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика