RU

Последние новости

16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  0 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  2 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  7 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  7 14:20Наҳотки?! "Қизилқум" бугун "Андижон"га қарши иккинчи таркиб билан тушадими?  11 13:44Ўзбекистонда ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 тимсоли эълон қилинди  7 13:22Эркин фикр: Олимпиада футболдан воз кечиши керак  7 13:00Бугун Олимпиадада иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокидан ОНЛАЙН  1 12:53Флик: "Биз тўғри йўлдамиз, ҳали яна қўшишимиз мумкин"  5 12:05Анчелотти: "Суперкубок ҳақида ўйлаш вақти келди"  4 11:18"Месси мени ҳамиша тушликка таклиф қилади"  11 10:26"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Икрамов Темур  0 10:11Англия терма жамоасини сентябрь ойидаги ўйинларида ким бошқариши маълум  1 09:44«Бавария» ёзда тўрт нафар футболчисини сотади  3 09:15Мбаппе ёки Виниcиус? Анчелотти «Реал Мадрид»да ким пенальти тепишини айтди  3

Олий лига. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0 Новости

Олий лига. 7-тур. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" 3:0

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашувининг матнли трансляцияси шу ерда олиб борилди.
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Навбаҳор» (Наманган) 3:0
Ҳакамлар:
М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Снетков (Тошкент вилояти), С. Сатторов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

Голлар: Воҳид Шодиев (58) (Акмал Шораҳмедов), Сардор Рашидов (90), Олександр Пишур (90)

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Гофуров (С), 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев (Саҳоб Жўраев, 90), 15.Ислом Иномов, 21.Сардор Рашидов, 27.Сардор Собирхўжаев (Баҳодир Пардаев, 62), 33.Олег Зотеев (Алибобо Раҳматуллаев, 69), 40.Сергей Симоненко

Захира: 25.Муроджон Зухуров, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 8.Жавлон Иброхимов, 10.Анвар Бердиев, 16.Карлес Кото, 23.Саҳоб Жўраев, 24.Баҳодир Пардаев.

"Навбаҳор": 1.Хуршид Хўжаев, 5.Рахматилло Бердимуродов, 6.Бахтиёр Ёқубов (Отабек Валижонов, 74), 7.Мансур Саидов (Абдумалик Абдуллаев, 67), 8.Азимжон Аҳмедов, 9.Илҳом Бойдедов (С), 22.Шаҳбоз Эркинов, 27.Роббим Ҳасанов, 33.Тохир Шамсиддинов (Алишер Маҳмудов, 78), 47.Тимур Яфаров, 50.Юрий Рижко

Захира: 24.Дониёржон Усмонов, 3.Ботирбек Тўрабоев, 10.Алишер Маҳмудов, 11.Отабек Валижонов, 18.Собир Ҳамидов, 23.Абдумалик Абдуллаев, 25.Элёр Жаҳонов

Огоҳлантиришлар: Роббим Ҳасанов (16), Юрий Рижко (51), Илҳом Бойдедаев (53), Акмал Шораҳмедов (57), Олег Зотеев (68)


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

Учрашув тугади!

90+2` ГОООООООООЛ! Александр Пишур! 3:0!

90+1` Воҳид Шодиев ўрнига Саҳоб Жўраев майдонга тушди.

90+1` Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди!

90` ГООООООООООЛ! Сардор Рашидов! "Навбаҳор" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйган Сардор Рашидов майдон марказидан кириб борди ва ўзининг аниқ зарбаси эвазига жамоасининг иккинчи голини киритди.


88`
Меҳмонлар бугун стандарт вазиятларидан унумли фойдалана олишмаяпти.

87`
"Навбаҳор" бурчак тўпини амалга оширади.

85`
"Навбаҳор" мезбонларнинг ҳимоясини ёриб ўтишга қийналиб қолмоқда.

83`
Баҳодир Пардаевнинг боши билан берган зарбасини Хуршид Хўжаев қайтариб қолди.

80`
Шаҳбоз Эркиновжамоасининг тезкор ҳужумини ўзининг узоқдан йўллаган зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Лекин ноаниқ...

78`
Тохир Шамсиддинов ўрнига Алишер Маҳмудов майдонга туширилди.

76`
Роббим Ҳасановннинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.

74`
"Навбаҳор"да яна ўзгариш: Бахтиёр Ёқубовнинг ўрнига Отабек Валижонов ўйинни давом эттиради.

72`
Роббим Ҳасановнинг ноаниқ тўп узатиши натижасида меҳмонларнинг ҳужуми якунланмай қолди.

71`
"Навбаҳор" ўзининг навбатдаги ҳужумини ташкил этмоқда.

69`
Олег Зотеев ўз ўрнини Алибобо Раҳматуллаевга бўшатиб берди.

68`
Олег Зотеев сариқ карточка ишлаб олди.

67` Мансур Саидов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Абдумалик Абдуллаев майдонга туширилди.

66`
Жабрланувчининг ўзи зарбани амалга оширди. Бироз ноаниқ. Лекин хавфли!

65`
"Бунёдкор" жарима зарбаси ишлаб олди. Пишурга нисбатан қоида бузилди деб топди ҳакам.

63`
"Навбаҳор" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Мансур Саидовнинг йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ чиқди.

62` "Бунёдкор" таркибида илк ўзгариш: Сардор Собирхўжаев ўрнига Баҳодир Пардаев тушди.

61`
"Навбаҳор" тўпни майдон марказидан бошалши биланоқ олдинга интилди. Бурчак тўпини амалга оширган меҳмонлар бу стандарт вазиятидан наф чиқара олишмади.

60`
"Навбаҳор" тезкор ҳужумни ўтказиб юборди ва натижада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.

58` ГООООООООООООООЛ! Воҳид Шодиев! Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Воҳид Шодиев дарвозага жойлаб қўйди. Бу вазиятда Хуршид Хўжаев ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

57`
Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.

56` Ҳа, бугун "Навбаҳор" жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Чиройли комбинатцион ҳужумлар ва бир-биридан қулай вазиятлар яратилмоқда. Лекин футболчиларга бироз аниқлик етишмаяпти.

55`
Илҳом Бойдедаев бу вақтга келиб сраиқ карточка ишлаб олди.

54` "Навбаҳор"нинг "оловли" ҳужуми! Ажойиб ҳужум ташкил этишди ҳозир меҳмонлар. Дарвоза тусини, кейинчалик Акбар Тўраев ва ҳимоячи ҳозир "Бунёдкор"ни голдан сақлаб қолди. Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубов қулай вазиятдан фойдалана билишмади.

52`
Бугунги ўйинда "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаш учун Намангандан ҳам бир гуруҳ ишқибозлар ташриф буюришган.

51`
Юрий Рижко ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.

50`
Йўқ, меҳмонларга ҳам бурчак тўпидан наф чиқариш насиб этмади.

49` Энди меҳмонлар шу ишни амалга оширишади.

48`
Бурчак тўпинидан "қалдирғочлар" унумли фойдалана олишмади.

48`
"Бунёдкор"нинг ҳумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди. Бурчак тўпи.

46`  Иккинчи бўлим бошланди!

45` Ҳакам биринчи бўлим тугаганлиги ҳақида хуштак чалди! ТАНАФФУС!


44`
"Бунёдкор" ва "Навбаҳор" биринчи бўлим сўнгги дақиқаларида анча фаоллашишди. Лекин имкониятлардан унумли фойдалана олишмаяпти. 

43` Уҳҳҳҳ дейдиган вазият! Шаҳбоз Эркинов "қалдирғочлар"нинг ҳимоячилари йўл қўйган хатоси учун муносиб жазолаши мумкин эди. Лекин унинг зарбасини сўнгги сонияда ҳимоячи дарвоза чизиғи олдидан қайтариб юборди...


42` Бахтиёр Ашурматовнинг жамоаси айни пайтда рақибига етарлича ташвиш туғдирмоқда...

40`
"Навбаҳор" посбони бугун яхши ҳаракат қилмоқда. ЎЗига йўналтирилган зарбаларни аниқлик билан қайтаришда давом этмоқда. Зарбалар эса ҳар хил... Қийини ҳам бор, осони ҳам...

39` "Навбаҳор"нинг жавоби! Илҳом Бойдедаев бу вазиятда очиқчасига қизғончилик қилди. Чап қанотдан кириб борган футболчи тўпни Шаҳбоз Эркиновга узатиб бериш ўрнига, ўзининг ноаниқ зарбаларидан бирини мухлисларга кўрсатди. Қулай вазият кўкка совурилди...

38`
"Бунёдкор" бурчак тўпи тепди. Александр Пишурнинг бош билан берган зарбасини Хуршид Хўжаев қайтариб қолди.

37` Олег! Олег! Зотеев! Зотеев ажойиб ҳаракати билан икки футболчини ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Хуршид Хўжаев унинг зарбасини бартаф этишни уддасидан чиқди. Олег Зотеев эса жуда чиройли тарзда ўйнаганин эътироф этиш лозим.


36` Рахматилло Бердимуродовнинг зарбасини Акбар Тўраев ушлаб олди.

35`
Энди "Навбаҳор" жарима зарбаси тепади.  Меҳмонлар учун яхши имконият бўлиши мумкин.

34` Александр Пишур!!!!!!!! Ажойиб зарба ва даҳшат "сейв" Хуршид Хўжаев томонидан. Ҳа, хавфли бўлди!

33`
"Бунёдкор" вакиллари жарима зарбаси ишлаб олишди. Тўп олдида уч-тўрт футболчи турибди.

31`
"Бунёдкор" чап қанотда рақиб дарвозаси томон хавф солмоқчи бўлди. Лекин жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Олег Зоттев дарвозага аниқ йўллай олмади.

29` "Бунёдкор"нинг навбатдаги ўхшамаган ҳужуми. "Қалдирғочлар" бугун ҳужумларига безак бера олишмаяпти.

27`
"Бунёдкор" ҳозирча ўйинни ўзи ўйлагандек ўтказа олмаяпти.  Рақиб бунга йўл қўймаяпти десак янада тўғрироқ бўларди.

25` "Навбаҳор"нинг юриши. Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовнинг амалга оширган комбинациясини Шаҳбоз Эркинов боши билан чиройли якунлаб қўйиши мумкин эди. Лекин Акбар Тўраев бу вазиятда тўпни ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

23`
Дилшод Жўраев "Навбаҳор" дарвозасини цзоқдан нишонга олиб кўрди. Лекин унинг зарбасига аниқлик етишмади.

21`
"Бунёдкор" мураббийлар штаби асабийлашишмоқда. Уларни тушунса бўлади. Жамоа сўнгги 5 дақиқа ичида ташаббусни рақибига топшириб қўйди.

20`
"Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми ноаниқ пас туфайли узилиб қолди. Наманганлик футболчилар сўнгги дақиқаларда анча фаоллашишгани айтиб ўтиш жоиз.

19`
Бахтиёр Ёқубов қулай вазиятни йўққа чиқарди. Унинг зарбаси анчагина ноаниқ кўриниш олди. Яқин масофадан бемалол тўпни дарвозага жойлаб қўйиши ҳам мумкин эди...

18`
Тимур Яфаровнинг уриниши бефойда кетди. "Навбаҳор" бироз жонланди.

16`
"Навбаҳор" футболчиси Роббим Ҳасанов қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

15`
"Навбаҳор"нинг ҳужумини Азим Аҳмедов кучли зарба билан якунлаб қўйди. Зарбага эса аниқлик етишмади.

13`
Александр Пишурнинг узатиб берган тўпига ҳеч ким эгалик қилмади. Натижада "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумин бесамар якунланди.

11`
"Навбаҳор" яхши ҳимояланмоқда.

9`
Ҳозирча учрашувда қизиқарли вазиятлар юзага келмаяпти. Ҳар иккала жамоалар ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

7`
"Бунёдкор" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Узоқ ўйланган ҳужум эса ўз якунига етмай қолди.

5`
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Бурчак тўпини "қалдирғочлар" амалга оширишди. Лекин мезбонларга самара келтирмади.

3`
Ўйиндаги илк зарбани Шаҳбоз Эркинов "Бунёдкор" дарвозасига йўллади. Акбар Тўраев бу вазиятда тўпни эгаллаб олди.

1` Учрашув бошланди!


Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лига, 7-тур учрашуви "Бунёдкор" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу беллашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз! Бугунги ўйин шарҳини Шаҳбоз Беғамов ёзиб боради.

- Ўйин соат 18:00да бошланади.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика