RU

Последние новости

08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  1 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  1 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  6 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  6 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0

Олий лига. 3-тур. Бугунги ўйинлар олдидан Новости

Олий лига. 3-тур. Бугунги ўйинлар олдидан

Бугун олий лиганинг 3-туридан ўрин олган 6та беллашув бўлиб ўтади.
 Ўйинларнинг ҳаммаси бир-биридан қизиқ кечиши кутилмоқда. Назаримизда, мухлисларнинг эътибори биринчи навбатда “Навбаҳор” ва “Нефтчи” иштирокидаги водий дербисига қаратилса керак. Шунингдек, “Металлург” – “Локомотив”, “Андижон” – “Машъал” баҳслари ҳам қизиқ кечиши кутиляпти.

16:00. “Металлург” – “Локомотив”
Ҳакам:
Валентин Коваленко

“Металлург” дастлабки икки ўйинда мағлуб бўлди. “Локо” эса чемпионлик учун курашмоқда. Агар бекободликлар жиддий қаршилик кўрсатишса, “Локо”дан очко олишлари мумкин. Ҳар ҳолда Рустам Мирсодиқов жамоаси ўз уйида тўп суради, бунинг устига очилиш ўйини. Ўтган йилги баҳсда “Локо” сафардан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган экан.

16:00. “Навбаҳор” – “Нефтчи”
Ҳакам:
Равшан Эрматов

Бир сўз билан айтганда, водий дербиси. Ўтган йил томонлар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекишган. Хўш, бу гал қандай бўлади? “Нефтчи” кетма-кет икки мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб, бугун ўзини кўрсата оладими ёки “Навбаҳор” уйдаги илк ғалабасини нишонлайдими? Айтганча, бу ўйинни Равшан Эрматов бошқаради, ўтган мавсум ҳам айнан шу ҳакамимиз ўйинни бошқарган экан.  

16:00. “Сўғдиёна” – “Динамо”
Ҳакам:
Шерзод Қосимов

“Сўғдиёна” ҳали ғалаба қозонгани йўқ. Улар уйда “Машъал” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Ўтган йил “Сўғдиёна” ўз майдонида “Динамо”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этган. Бугун ҳам голлар шоусига гувоҳ бўлсак ажаб эмас. Баҳсни ёш ҳакамлардан бири Шерзод Қосимов бошқаради.

16:00. “Андижон” – “Машъал”
Ҳакам:
Ҳасан Рўзиев

Биринчи лигадан олий лигага қайтган жамоалар ўртасидаги ўйинни бошқариш Ҳасан Рўзиевнинг чекига тушди. 2012 йил Андижонда ўтказилган баҳсда майдон эгалари 4:0 ҳисобида зафар қучишган экан, лекин бугун бундай йирик ҳисоб бўлмаса керак. Ахир “Андижон” аввалги икки турда бирортаям тўп кирита олмади. “Машъал” эса тиш-тирноқини қайраб майдонга тушиши турган гап.

17:00. “Пахтакор” – “Қизилқум”
Ҳакам
: Темур Тўхтасинов

Ўтган йил бу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилигида “Пахтакор” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйинни Темур Тўхтасинов бошқарганди, бу гал ҳам шу ҳакам қўйилди. “Қизилқум” “Бунёдкор” билан кечган беллашувда ўзидан яхши таассурот қолдирди. Шунингдек, “Пахтакор”нинг қандай тўп суриши ҳам кўпчиликка қизиқ туюляпти. Чунки жамоа аввалги икки баҳсни водийда ўтказди ва аксарият тошкентликлар бу ўйинларни кўра олишмади.

17:30. “Насаф” – “Бухоро”
Ҳакам:
Олим Толибжонов

Ўтган йил “Насаф” ўз майдонида “Бухоро”дан 3:1 ҳисобида устун келган. Ўша ўйинни Валентин Коваленко бошқариб борганди. Бугунги баҳсда Олим Толибжонов ҳакамлик қилади. Бу ўйин “Бухоро”нинг жорий мавсум ҳисобидан сафардаги илк учрашуви бўлади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика