RU

Последние новости

14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  0 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  19 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  2 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  22 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1

Олий лига-2014 якунлари. Энг кўп томошабин тўплаган "Навбаҳор" ҳақида Новости

Олий лига-2014 якунлари. Энг кўп томошабин тўплаган "Навбаҳор" ҳақида

Ҳар куни олий лиганинг битта клубига аталган статистик кўрсаткчилар сайтимизда бериб борилмоқда.
"Пахтакор", “Андижон”, "Локомотив", "Сўғдиёна", "Насаф", "Бухоро", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал", "Динамо" ва "Олмалиқ" ва "Металлург" клублари ҳақида маълумот бердик. Навбат ушбу мавсумда 7-ўринни банд этган "Навбаҳор" клубига етиб келди.
 
Бахтиёр Ашурматов йил давомида жамоа сафида 26 нафар футболчини майдонга туширди. Ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов барча 26та ўйинда майдонга тушиб энг кўп ўйнаган футболчига айланди. Рақиблар дарвозасига 14та гол урган Шаҳбоз Эркинов "лочинлар"нинг тўпурари бўлди.

Роббим Ҳасанов 7 марта сариқ карточка олиб жамоада энг кўп огоҳлантирилган футболчи бўлди. "Навбаҳор"нинг тўрт нафар футболчиси қизил карточка олди: Юрий Рижко, Азимжон Аҳмедов, Бахтиёр Ёқубов ва Раҳматулло Бердимуродов.  



"Навбаҳор" бу мавсум томошабин тўплаш бўйича олий лигада энг яхши натижа қайд этди. Ушбу жамоа иштирокидаги 26та ўйинга жами 169532 нафар томошабин келди. Кейинги ўринларда "Пахтакор" (166166) ва "Қизилқум" (158324) каби жамоалар қайд этилишди.

Қуйида жамоа сафида майдонга тушган барча футболчиларнинг статистик кўрсаткчилари берилган.

Футболчи Амп. Т.сана. Ўйин Дақ Гол СК ҚК
Бердимуродов Раҳматулло Яҳм 10/24/1987 26 2235 0 2 1
Эркинов Шаҳбоз Ҳуж 7/16/1986 24 1638 14 2 0
Рижко Юрий Ҳим 10/10/1989 23 2036 1 5 1
Саидов Мансур Яҳм 11/1/1983 22 1396 3 3 0
Бойдадаев Илҳом Яҳм 1/14/1988 22 1357 0 2 0
Ҳасанов Роббим Яҳм 2/6/1988 21 1762 0 7 0
Аҳмедов Азимжон Яҳм 1/4/1992 20 1456 0 4 1
Шамсиддинов Тохиржон Ҳим 2/9/1994 19 1555 0 5 0
Ёқубов Бахтиёр Яҳм 9/13/1984 19 1318 6 3 1
Валижонов Отабек Яҳм 4/8/1989 18 831 3 4 0
Маҳмудов Алишер Яҳм 1/25/1986 17 769 1 1 0
Абдуллаев Абдумалик Ҳуж 5/11/1989 13 432 2 0 0
Акбаров Бобиржон** Ҳим 2/14/1989 12 1080 0 2 0
Жабборов Дилшод** Яҳм 3/9/1985 12 1080 1 1 0
Пўлатов Шукур* Ҳим 2/23/1990 12 1080 1 2 0
Саматов Алишер** Ҳим 10/23/1989 12 980 0 4 0
Качур Руслан** Ҳуж 6/9/1982 12 726 5 3 0
Денчев Петар** Дар 3/16/1989 11 990 0 1 0
Алиев Аъзам Яҳм 7/7/1991 9 433 0 1 0
Ҳамидов Собир* Яҳм 9/29/1986 9 269 0 0 0
Усмонов Дониёржон Дар 6/23/1989 8 720 0 1 0
Жаҳонов Элёр Яҳм 1/11/1986 8 463 1 2 0
Хўжаев Хуршид Дар 2/14/1988 7 630 0 1 0
Тўрабоев Ботирбек Ҳим 6/23/1992 3 131 0 1 0
Саттаев Акбар Ҳим 2/11/1985 2 180 0 1 0
Яфаров Тимур Ҳим 11/30/1986 2 152 0 0 0


* - биринчи даврадан сўнг бошқа клубга ўтган
** - иккинчи даврада жамоага келган

"Навбаҳор" бу йил жами 38та гол урди ва 41та гол ўтказиб юборди. 6та ўйинда жамоа ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. 9та учрашувда водийликларнинг ўзлари тўп кирита олишмади. "Навбаҳор" бу йил иккита иродали ғалабага эришди.



Қуйидаги жадвалда клубнинг бу мавсумдаги қайд этган натижалари келтирилган.

Ўйинлар 26
Голлар 38
Уйдаги голлар 27 (71.05%)
Меҳмондаги голлар 11 (28.95%)
Ўтказилган голлар 41
Уйда ўтказилган голлар 11 (26.83%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 30 (73.17%)
Ўртача гол 1.46
Ўртача ўтказилган гол 1.58
Уйдаги очколар 27/39 (69.23 %)
Меҳмондаги очколар 3/39 (7.69 %)
Энг йирик ғалаба 4:1 - "Бухоро"
Энг йирик мағлубият 0:3 - "Бунёдкор"
"Қуруқ" ўйинлар 6 (23.08%)
Гол ура олмаган ўйинлар 9 (34.62%)
Иродаги ғалаба 2
Йирик ғалабалар 3
Йирик мағлубиятлар 1
Автогол (урилган/ўтказилган) 0/1
Огоҳлантиришлар (ўртача) 58 (2.23)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0.15)
Майдонга тушганлар (легионер) 26 (3)
Томошабинлар (жами/ўртача) 169532 / 6520


"Лочинлар"нинг мавсумдаги ўртача ёши 26,4ни ташкил этди. Тохир Шамсиддинов майдонга тушган ва сариқ карточка олган энг ёш футболчи бўлди. Руслан Качур майдонга тушган, гол урган ҳамда сариқ карточка олган энг кекса футболчи сифатида қайд этилди.

Кўрсаткич

Ёш Футболчи

Энг ёш гол урган

24,34 Пўлатов Шукур

Энг кекса гол урган

32,79 Качур Руслан

Энг ёш майдонга тушган

20,34 Шамсиддинов Тохиржон

Энг кекса майдонга тушган

32,151 Качур Руслан

Энг ёш сариқ карточка олган

20,34 Шамсиддинов Тохиржон

Энг кекса сариқ карточка олган

32,130 Качур Руслан

Энг ёш қизил карточка олган

22,235 Аҳмедов Азимжон

Энг кекса қизил карточка олган

29,196 Ёқубов Бахтиёр

Сайтимиз ходимлари томонидан Шаҳбоз Эркиновни "Навбаҳор”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Тохиржон Шамсиддиновни эса йил кашфиёти деб топдик.



Эртага "Нефтчи" клуби ҳақида мақола кутинг.
 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика