RU

Последние новости

11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  0 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  6 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  5 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2 09:40Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   48 09:15"Қизилқум"га украиналик ҳужумчи келмоқда  1 08:45"Андижон" собиқ футболчисини ортга қайтарди  3 08:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Кападзе қўл остидаги илк машғулотини ўтказди  18 07:30"Машъал" бир нечта футболчилар билан хайрлашди  0 03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  11 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  4 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  10 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  14 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  4 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Пахтакор” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Пахтакор”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоалар ҳақида қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Пахтакор”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 4
“Пахтакор” ўтган мавсмуни 4-ўринда якунлади ва ОЧЛсиз қолди. Бундан кимдир хафа бўлди, кимдир тўғри тушунди. Лекин жамоанинг бу йилги мақсадлари улкан.

БОШ МЕНЕЖЕР: Самвел Бабаян
Мурод Исмоилов “Нефтчи”га ўтиб кетганидан сўнг жамоа бош мураббийсиз қолди. Аммо орадан кўп ўтмай клуб менежери Самвел Бабаян барчасини ўз зиммасига олишини маълум қилди. Айни пайт “Пахтакор”да Бабаян барча натижалар учун масъул шахс ҳисобланади.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Егор Кримец
Кримецни харид деб бўлмайди, чунки Хитойда ижара асосида тўп тепаётган эди. Ҳимоячи Хитойдан қадрдон жамоаси “Пахтакор”га қайтди. Шубҳасиз, у билан жамоанинг ҳимоя чизиғи кучайди.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Ойбек Қиличев
Ойбек Қиличев – иқтидорли футболчи. Меҳнаткаш ва анча тиришқоқ. У оғир меҳнатдан қочмайди. Албатта, бундай ўйинчининг йўқлиги “Пахтакор”га қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин, бу – футбол, кимдир келади, кимдир кетади.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Кахи Махарадзе
Жамоа етакчиси ҳозирча Кахи Махарадзе бўлиб турибди. Грузиялик легионер майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажариб келмоқда. Қолаверса, у жамоа сардори. Бир сўз билан айтганда, шерикларини ортидан етаклай олади.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Жамшид Искандеров
Искандеров ўтган йилиёқ кашф қилиб бўлинганди. Энди унинг бу йилги чемпионатда янада ўзини кўрсатиши қоляпти. Ўйлаймизки, Жамшид йилдан йилга пишиб етилиб бормоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: сафарда “Андижон”
“Пахтакор” 1-турни эртага “Андижон”га қарши ўтказади. Жуда қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика