RU

Последние новости

23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Насаф” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Насаф”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатимизга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига алоҳида тўхталишни лозим топдик. “Бунёдкор” ва “Локо”дан кейин навбат “Насаф”га.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 3
БОШ МУРАББИЙ: Рўзиқул Бердиев
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа ўтган йил учинчи ўринни эгаллади. Демак, мураббий бу йил ҳам камида шу натижани такрорлашга ҳаракат қилади. Бердиев ОЧЛдаги йирик мағлубиятни унутиши учун ҳам чемпионатда ўзини кўрсатиши шарт.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Игорь Таран
“Насаф” сафига уч нафар янги футболчи келиб қўшилди – Игорь Таран, Акром Баҳриддинов ва Ўткир Юсупов. Бу футболчилар орасида шубҳасиз Таран ўз тажрибаси билан ажралиб туради.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Зоҳид Абдуллаев
Зоҳид Абдуллаев ўтган йил “Насаф” сафида кўп ҳам ўзини кўрсата олмади. Шунга қарамай, у яхши ҳужумчи ва йўқ жойдан гол уриб кета олади. Балки у Таран билан яхши тандем бўлиши мумкин эди.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Артур Геворкян
Бир неча йилдирки Геворкян жамоа етакчиси сифатида бошқалардан яққол ажралиб турибди. Бошқа таърифга ҳожат йўқ.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Фаррух Сайфиев
Фаррух Сайфиев ўзининг меҳнаткашлиги ва тиришқоқлиги билан ажралиб туради. У анча ҳаракатчан. Бу йил ўзини кўрсатиши кутилмоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Динамо”

Хайрулла Холиқов.


Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бунёдкор”
Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив”

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика