UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  4 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив” Янгиликлар

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Локомотив”

15 март куни навбатдаги миллий чемпионатга старт берилади.
Шу муносабат билан бу йилги олий лиганинг ҳар бир иштирокчисига тўхталишни лозим топдик. “Бунёдкор”дан кейин навбатдаги жамоа “Локомотив”.

Ўтган йилги ўрни: 2
Бош мураббий:
Вадим Абрамов
“Локо” катта ниятлар билан жамоа бошқарувига Вадим Абрамовни олиб келди. Кўпчиликнинг айтишича, Абрамовнинг бу жамоада ишлаши олий лигага бўлган қизиқишни орттириб юборади. Чиндан ҳам шундай бўладими-йўқми, буни вақт ўтиб билиб оламиз.

Энг яхши харид: Игнатий Нестеров
“Локомотив” бу йил 9 нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди. Албатта, ҳаммаси яхши харидлар, лекин биттасини танлашга тўғри келганда Игнатий Нестеровни кўрсатмасак бўлмайди. Чунки дарвозада Нестеров бор экан, футболчилар майдонда бемалол тўп суришлари мумкин.

Энг катта йўқотиш: Александр Оника
Оника ўтган йилнинг 2-даврасида келган бўлишига қарамай, зўр ўйин намойиш этганди. Лекин нимагадир мураббийлар унинг кетишига йўл қўйиб беришди. Агар Оника жамоада қолганида майдон марказида катта ҳажмдаги ишни бажариши мумкин эди.

Жамоа етакчиси: Виктор Карпенко

“Локо”да жамоа етакчиси сифатида алоҳида бир футболчини кўрсатиш қийин. Шунга қарамай, Виктор Карпенко ҳамон бошқаларга ўрнак бўла оладиган футбол намойиш этмоқда. Бежизга уни Абрамов жамоа сардори этиб тайинламади.

Ўзини кўрсатиши кутилаётган футболчи: Вячеслав Шевченко
Жамоа сафига бу йил келиб қўшилган Вячеслав Шевченко анчагина тиришқоқ экан. Фақат у кўп ҳаракат қилгани билан иш битмайди, мухлислар ва атрофдагилар ундан аввало гол кутишади. Шевченко тез орада ўзини кўрсатса ажаб эмас.

Чемпионатни кимга қарши бошлайди: сафарда “Навбаҳор”
“Локомотив” 1-турни сафарда “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Наманганда очилиш ўйини бўлади, демак стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Бизнингча, ўйин ҳам шунга яраша қизиқ кечса керак.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика