RU

Последние новости

02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  1 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  5 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бухоро” Новости

Олий лига-2014. Кўзгуда – “Бухоро”

Эртага навбатдаги миллий чемпионатимиз старт олади.
Одатдагидек бу йил олий лигада иштирок этувчи жамоаларга қисқача тўхталишда давом этамиз. Демак, кўзгуда – “Бухоро”.

ЎТГАН ЙИЛГИ ЎРНИ: 6
“Бухоро” ўтган йил 6-ўринни олгани билан бу йил жамоага осон бўлмаса керак. Янги мураббий, янги ўйинчилар дегандек. Лекин ҳаммасини чемпионат кўрсатади.

БОШ МУРАББИЙ: Эдгар Гесс
Эдгар Гесс ўтган мавсум якунига етганидан сўнг жамоани қабул қилиб олди. Тажрибали мураббий “Бухоро” билан қандай натижа кўрсатишини яхшиси вақтнинг ҳукмига ҳавола қиламиз.

ЭНГ ЯХШИ ХАРИД: Шукур Жумабоев
Шукур Жумабоевни ҳаммадан ҳам Эдгар Гесс яхши билади. Чунки мураббий у билан “Шўртан”да бирга ишлаган. Ўзининг тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турадиган чап қанот футболчиси тезда жамоа ўйинига киришиб кетса ажаб эмас.

ЭНГ КАТТА ЙЎҚОТИШ: Отабек Нарзуллаев
Шубҳасиз, Отабек Нарзуллаев оғир вазиятларда жамоа жонига оро кирадиган футболчи эди. Касбилик ярим ҳимоячи “Бухоро”га анча мослашиб олганди, бироқ фаолиятини “Машъал”да давом эттиришга қарор қилди.

ЖАМОА ЕТАКЧИСИ: Суҳроб Неъматов
Суҳроб Неъматов яна “Бухоро”га қайтди. Қайтганда ҳам мухлислар уни етакчи сифатида қарши олишди. Неъматов “Насаф”даги фаолияти мобайнида катта тажриба тўплади ва энди бемалол ўртамиёна клубда етакчи бўлиш имконига эга.

ЎЗИНИ КЎРСАТИШИ КУТИЛАЁТГАН ФУТБОЛЧИ: Акобир Тўраев
Акобир Тўраевни ҳамма гапиряпти. 2013 йил якунларига кўра “Энг яхши ёш футболчи” деб топилгани ҳам бежиз эмас. Тўғри, Акобир ҳали ёш, шунга қарамай, кўпчилик ундан бу мавсум “портлаш”ни кутмоқда.

ЧЕМПИОНАТНИ КИМГА ҚАРШИ БОШЛАЙДИ: уйда “Нефтчи”

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика