RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  35 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Олий лига-2013. Энг чиройли голлар ўнлиги Новости

Олий лига-2013. Энг чиройли голлар ўнлиги

Якунланган олий лиганинг имкон қадар барча учрашувларини кузатиб чиқдик.
Баъзи учрашувларни “Спорт” ТВ орқали кўриб бордик. Ўртача ҳар турда биттадан учрашув ТВ орқали намойиш этилган бўлса,қолган учрашувларни  шахсий нуқтаи назаримдан келиб чиқиб, Ўзбекистон олий лигасидаги голлар ўнлигини тақдим этмоқчиман. Айтиб ўтишим жоизки, барча учрашувларни кузатиш учун бизда ҳеч қандай имконият мавжуд эмас. Кейинги йил сайтимиз орқали деярли барча голларни видеоси орқали тақдим этишни режалаштиряпмиз. Демак, бу йилги голлар ўнлиги!

10. Дилявер Абибуллаев (05.10.13 "Бунёдкор" - "Олмалиқ" 4:1)

Гарчи ушбу ўйинда "Олмалиқ" йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлишига қарамай, учрашувда чиройли гол китиришга эришган эди. 11-дақиқада ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифига айланган Абибуллаев жарима зарбасидан йўллаган тўпи Одил Аҳмедовнинг Қатарга урган голининг нусхасига айланди. Тўп тўсинга тегди ва дарвоза тўридан жой олади.

9. Даврон Ҳошимов (03.11.13 "Пахтакор" - "Шўртан" 4:1)

"Шерлар" аллақачон олий лигани тарк этиб бўлган "Шўртан" дарвозасини ишғол эта бошлаганди. Бу голлардан энг чиройлиси  деб эса Даврон Ҳошимов томонидан киритилган иккинчи голни айтиш мумкин. 30-дақиқада киритилган голнинг таърифидан кўра, ўзини бир бор кўрган афзал бўларди. Кучли зарба ва дарвозабон ҳеч қандай ҳаракатсиз голни сезмаслиги бу камдан-кам ҳолатда бўлади. Тўпни ҳавода тўхтатмасдан дарвозага йўллангани ҳам ўзгача чирой бағишлаган эди.

8. Ғулом Ўрунов (14.09.13 "Нефтчи" - "Олмалиқ" 4:0)

Учрашувнинг 16-дақиқасида "Олмалиқ" дарвозасига жарима зарбаси белгиланди. Жаримадан эса Ғулом Ўрунов меҳмонлар жарима майдони ташқарисидан туриб рақиб дарвозасининг тўққизлик бурчагини нишонга олганди. Одатда Ғулом Ўрунов томонидан амалга оширилган кўпгина жарима зарбалари ўзгача чирой билан дарвоза тўридан ўрин олади.

7. Алибобо Раҳматуллаев (08.03.13 "Бунёдкор" - "Насаф" 3:0)

Алибобонинг чиройли голи билан ушбу учрашувдаги чиройли ўйини ҳам барчанинг эътиборини тортганди. 87-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Алибобо тахминан 25 метр узоқдан тўғри дарвоза томон зарба берди. Худди жарима зарбасини эслатувчи бу гол бўлган вақтда ҳимоячилар ҳаракатсиз қолди ва "қалдирғочлар" йирик ҳисобда ғалаба қозонганди.

6. Артур Геворкян (25.05.13 "Насаф" - "Локомотив" 2:1)

Қаршиликларнинг асосий рақиби устидан қозонган ғалабаси учун айнан Геворкян томонидан киритилган гол катта аҳамиятга эгадир. Бу голнинг чиройи бошқача бўлганди. Жаримадан киритилган гол 30 метрлар узоқликдан тўппа-тўғри дарвозанинг бурчагига бориб жойланди. Менимча, бу голни Буффон ҳам қайтара олмасди.

5. Фаррух Шотурсунов (23.10.13 "Олмалиқ" - "Динамо" 3:2)

Самарқандликлар олий лига-2013да энг тезкор гол киритган жамоага айланди. Учрашувнинг 9-сониялари ўтиб бораётган бир вақтда дастлабки тўп оширишни Фаррух Шотурсунов кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. Учта ҳимоячидан ўтиб дарвозадан жой олган бу тезкор голга рейтингимиздан ўрин ажратмасак бўлмайди.

4. Иван Нагаев (13.09.13 "Локомотив" - "Насаф" 2:0)

"Темирйўлчилар" ўз майдонида асосий рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этган учрашувнинг 84-дақиқасида Иван Нагаевга Акмал Холматов томонидан ошириб берилган тўп тўғри келиб тушди. Чамаси 25 метрлардан кучли йўлланган зарба дарвоза марказига бориб тушди. Голнинг безаги эса тўпнинг чап оёқда ҳимоячилар орасидан ўтиб бориб дарвозадан ўрин олганидадир.

3. Кази Махарадзе (10.08.13 "Бунёдкор" - "Пахтакор" 1:2)

Шубҳасиз, Кахининг "Бунёдкор" дарвозасига киритган чиройли голи олий лига голлари безаги бўла олади. Баҳснинг учинчи дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда ҳимоячилардан ўтиб кетган Махарадзе Нестеровни ақлли қарори билан ожиз қолдирди. Дарвозабон устидан парашют усулида секингина ташлаб қўйилган тўп дарвоза тўридан жой олганди.

2. Шоҳрух Гадоев (30.03.13 "Навбаҳор" - "Насаф" 1:2)

Қаршиликлар Намангандан ғалаба билан қайтишди. Бунда нафақат ғалаба қадрли эди, балки Шоҳрух Гадоев ҳисобни жуда чиройли очишга  эришди. Бўлим якунланиши арафасида Артур Геворкяннинг марказдан етказиб берилган тўпини Шоҳрух Гадоев майдонга туширмасдан ҳавода дарвозага жойлаб қўйганди.

1. Санъат Шихов (29.09.13 "Динамо" - "Локомотив 1:0)


Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Санъат Шиховнинг голини олий лига-2013нинг энг чиройли голи деб танладик. Майдон эгалари томонидан 90+4-дақиқада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив"га урган голи маҳаллий мухлисларга чексиз қувонч  бағишлаган бўлса, голнинг чиройли тарзда майдон марказидан йўллангани ва дарвоза бурчагидан жой олгани бу голнинг қадри жиҳатидан ҳам тенгсиз деб топдик.

Ҳумоюн ДАВУРОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика