RU

Последние новости

10:57“Бавария“ ПСЖ юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  0 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  8 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  14 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Гёкерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  41 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси Новости

Олий лига. 20-тур рамзий терма жамоаси

“Локомотив” – “Пахтакор” баҳсини ҳисобга олмаганда, олий лигамизнинг 20-туридан ўрин олган бошқа баҳслар ўтказиб бўлинди.
Хабарингиз бор, “Пахтакор”нинг етти нафар футболчиси айни пайтда Осиё ўйинларида иштирок этаётгани боис бу клуб иштирокидаги “Динамо” ва “Локомотив” билан ўйинлари ҳозирча номаълум муддатга қолдирилган. Шу боис биз бўлиб ўтган олтита ўйиндан келиб чиқиб навбатдаги тур рамзий терма жамоасини туздик.

ДАРВОЗАБОН
Пётр Денчев (“Навбаҳор”)



Ушбу турда “Навбаҳор” ўз майдонида амалдаги чемпион “Бунёдкор”ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дурангга эришди. Ушбу беллашувда майдон эгаларининг легионер посбони Пётр Денчев яхши ҳаракат қилди. У “бунёдкорчилар”га тўп киритиш имконини бермади, шу боис Денчевни рамзий терма жамоамизга дарвозабон сифатида танладик.

ҲИМОЯЧИЛАР
Шукурали Пўлатов (“Бунёдкор”)
Акмал Холмуродов (“Динамо”)
Обид Жўрабоев (“Олмалиқ”)
Вячеслав Пономарёв (“Нефтчи”)



Бу турда ҳимоячилардан Шукурали Пўлатов, Акмал Холмуродов, Обид Жўрабоев, Вячеслав Пономарёв кабилар ажралиб туришди. Хусусан биринчи даврани ижара асосида “Навбаҳор”да ўтказган Пўлатов ўзининг аввалги жамоасига қарши яхши ҳаракат қилди. Акмал Холмуродов ҳам вақт ўтган сайин “Динамо”нинг асосий ҳимоячиси бўлиб бормоқда. Обид Жўрабоев эса “Машъал” билан кечган баҳсда ўзини кўрсата олди. Шунингдек, бу турда “Нефтчи” вакили Вячеслав Пономарёв ҳам бирмунча яхши ҳаракат қилди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Акмал Холматов (“Нефтчи”)
Предраг Вуйович (“Бухоро”)
Сирож Сайфиев (“Динамо”)
Андрей Деркач (“Машъал”)



Қадрдон жамоаси “Нефтчи”га қайтган Акмал Холматов яна аввалги ўйинларини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда. “Металлург” билан кечган ўйинда айнан Холматов томонидан киритилган гол майдон эгаларига навбатдаги уч очкони тақдим этди. Шунингдек, “Бухоро” ярим ҳимоячиси Предраг Вуйович ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди. Ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалабага эришган “Динамо” ҳам навбатдаги уч очкосига эга бўлди. Бу ўйинда Сирож Сайфиев бошқалардан бирмунча ажралиб турди. “Машъал”нинг украиналик легионери Андрей Деркач эса гарчи жамоаси Олмалиқда мағлубиятга учраган бўлса-да, яхши ўйин кўрсата олди.  

ҲУЖУМЧИЛАР
Игорь Таран (“Насаф”)
Улуғбек Бақоев (“Бухоро”)



Рамзий терма жамоамизнинг ҳужум чизиғига икки ҳужумчини танлаб олдик. Булар - Игорь Таран ва Улуғбек Бақоев. “Насаф”нинг “Сўғдиёна”га қарши ўйини қовушмаётган бир пайтда Игорь Тараннинг ҳаракатлари ва иккита голи туфайли жамоа ўйини бир зумда ўзгариб кетди. Улуғбек Бақоев эса “Андижон” билан кечган баҳсда чиройли тўп киритишга муваффақ бўлди.

БОШ МУРАББИЙ
Сеид Сеидов (“Бухоро”)



“Андижон” билан ўйинда  “Бухоро”га ғалаба ниҳоятда зарур эди, чунки жамоа олий лигадан тушиб кетиш арафасида турганди. 19-турда “Бунёдкор”дан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган бухороликлар кейинги турда аутсайдер “Андижон”ни 3:0 ҳисобида енгишди. Натижада яна бир аутсайдер клуб “Сўғдиёна” билан орадаги очколар фарқи бештага етди. Жамоа бош мураббийи Сеид Сеидов “Бухоро”ни элитада олиб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. “Андижон” устидан йирик ғалаба бунга мисол бўла олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика