Оле Гуннар Сульшер: “Норвич билан ўйинда вазиятни ўнглашимизга ишонаман”
25 окт 2019 18:21
Новости
Оле Гуннар Сульшер: “Норвич билан ўйинда вазиятни ўнглашимизга ишонаман”
Жамоа бош мураббийи Оле Гуннар Сульшернинг фикрича, сафарда “канарейкалар"га қарши тўп тепиш доим қийин бўлиб келган. Аммо, жароҳатдан фориғ бўлган футболчилар ёрдамида ижобий натижага эришиш мумкин.
“Мен “Норвич”ни енггишимизга ишонаман ва умид қиламан. Чунки, "Карров Роуд"да ўйнаш доим қийинчилик туғдиради. Уларнинг биринчи турдаги “Ливерпул”га қарши ўтказган ўйинини кўрдим. Ўта тезкор футбол таклиф қилишади деб ўйлайман.
Сўнгги ўйинларда биз ўзимиз хоҳлаганча гол кирита олмадик. Бироқ, Марсьяль ва Лингард сафга қайтишди. Бу икки ўйинчи ёрдамида ўйинимиз қанчалик яхшиланганини кўрасиз”- деди Оле Гуннар Сульшер.
Эслатиб ўтамиз, "Норвич" ва МЮ жамоалари ўртасидаги ўйин 27 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.
Комментарии