ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди
23 июл 2024 12:17
Новости
ОКМК легионер футболчи билан шартнома тузди
Олмалиқнинг ОКМК клуби Беларусдаги йиғинни якунлаб Ўзбекистонга қайтди.
Transfermarkt порталига кўра, албаниялик ҳужумчи Клейди Даци ОКМК билан 2024 йил охиригача шартнома тузган.
Албаниялик ҳужумчи 1999 йилда туғилган. Унинг сўнгги жамоаси Албаниянинг "Теута" клуби бўлган. Ҳужумчи ўтган мавсум Албания Суперлигасида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол уришга эришган.
Transfermarkt портали айни пайтда Дацининг трансфер нархини 250 минг еврога баҳоламоқда.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии