RU

Последние новости

22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  1 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  0 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  9 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  21 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  52 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  4

ОК-2023. Манчини Саудия Арабистони машғулотида кислород ниқоблардан фойдаланди Новости

ОК-2023. Манчини Саудия Арабистони машғулотида кислород ниқоблардан фойдаланди

Хабарингиз бор, шу кунларда Осиё терма жамоалари қитъа биринчилигида иштирок этиш учун бирин-кетин Қатарга етиб боришмоқда.

Мусобақанинг фаворитларидан бири Саудия Арабистони терма жамоаси 31 декабрь куни Қатар мамлакатига етиб борган эди.

Саудия Арабистони Осиё Кубоги учун якуний қайдномани эълон қилди

Саудияликлар 1 январдан у ерда машғулотларга киришишди. Бош мураббий Роберто Манчини терма жамоанинг Қатардаги дастлабки машғулотида махсус гипоксик ниқоблардан фойдаланди.


Хўш, ушбу ниқоблар қандай ишлайди?

Гипоксик ниқоб - ҳаво киришини чеклаш учун ўрнатилган клапанли респираторнинг аналогидир. Фильтрлар орқали нафас олиш учун оғиз ва бурунга кийилади ва учта алмаштириладиган клапанлар ёрдамида танага кирадиган кислород миқдорини тартибга солади: иккитаси киришда ва биттаси чиқишда.

Ниқоблар неопрендан тайёрланган, гидрокостюмлар билан бир хил материалдир, шунинг учун улар юзга маҳкам ўрнашади ва амалда спортчига халақит бермайди. Улар денгиз сатҳидан 910 дан 5500 метргача баландликда ҳам ишлашга қодир, бу сизга бундай шароитларда машқ қилишнинг афзалликларини ҳис қилиш имконини беради.

Баландликда машқ қилиш метаболизмни ва эритроцитларни ишлаб чиқаришни тезлаштиради, шу орқали мушакларга кўп кислород етиб боради. Ниқоб аэробик машғулотлар сифатини яхшилашга ва спортчиларнинг чидамлилиги, кучи ва тезлигини оширишга ёрдам беради.


"Реал"нинг кетма-кет ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишида жуда катта ҳиссаси бор дейиладиган ва оммага унча "кўринмас" қаҳрамони италиялик жисмоний тайёргарлик мураббийи Антонио Пинтус айнан шундай ниқоблардан фойдаланади. Бу ниқоблар Пинтус методикасининг бир бўлаги. Манчини ҳам италиялик эканини инобатга оладиган бўлсак, Роберто ҳамюртининг "Реал"даги муваффақиятларидан келиб чиқиб ўз ишида ҳам қўллашни маъқул кўрган.


Саудия машғулотларидан бундай ниқоблар биринчи марта ишлатилмаяпти, аввал ҳам гипоксик ниқоблар билан машғулот ўтказилгани расмлари чоп этилган эди.

Терма жамоа бош мураббийи Роберто Манчини ва Саудия Арабистони футбол федерацияси президенти Яссер Ал Мишал.


Саудия ҳужумчиси Фирас Ал Брикан.


Салмон Ал Фаражнинг ўрнига майдон марказида асосий ролни бажариши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Муҳаммад Канно.


Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика