RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  5 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳақида Новости

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари - Хитой ҳамд Саудия Арабистони терма жамоаларси 2014 йили бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини тасдиқлашди.
Испаниялик мутахассис Хуан Лопес бош мураббийлик қилаётган Саудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви ҳам Испаниянинг Херес шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, 24 май куни Молдова терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушса, 30 май куни Грузия терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси ҳам 2014 йили бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Алан Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Дастлаб, 19 июнь куни Хитой терма жамоаси Шеньян шаҳрида Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади. 22 июнь куни Хитой ва Миср термалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ниҳоят 29 июнь куни Шенжень шаҳрида Алан Перрен шогирдлари Африканинг бошқа бир жамоаси Малига қарши майдонга тушади.

Хитой терма жамоаси октябрь ойида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 4 октябрь куни Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Октябрь ойидаги бошқа ўртоқлик ўйинлари ҳали тасдиқланмаган.

Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 2014 йили ОК финал босқичига тайёргарлик жараёнидан ўрин олган бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиши келишиб олинган. Дастлаб, 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, миллий терма жамоа август, сентябрь ҳамда октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштрилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 «В» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика