RU

Последние новости

19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:22Суперлига. ОКМК – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  2 18:53Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  0 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  4 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  12 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  13

Ўғирликда қўлга тушган Руни ва яна 5 футболчи Новости

Ўғирликда қўлга тушган Руни ва яна 5 футболчи

Теги :  Уэйн Руни
Москванинг "Локомотив" собиқ футболчиси Гарри О’Коннор яна ноқулай вазиятга тушиб қолди - у кийим дўконида ўғирлик билан қўлга тушди.

Футболчилар шунга ўхшаш ноқулай вазиятларга тушиб қолган воқеаларни ёдга оламиз.

Де Хеа ва кулча, 2011 йил

Ҳозир де Хеа ҳақли равишда жаҳоннинг энг яхши посбонларидан бири ҳисобланади. Аммо у МЮдаги илк мавсумида кўплаб танқидларга дуч келган. Ўша пайтларда топ-клуб билан катта маошга эга шартномага имзо чеккан испан Манчестердаги дўконга кириб кулча тановул қилади ва уни тўламасдан дўконни тарк этишга уриниб кўради. Давиднинг сўзларига кўра, у инглиз тилини яхши тушунмагани учун сотувчи билан тушунмовчилик келиб чиққан. У қочиб қолишга уринади, бироқ чиқиш йўлида испанияликни тутиб олишади. Келишмовчиликни жойида ҳал қилишади. Де Хеага 2 ой дўконларга кириш таъқиқланади. Ўша кулча тахминан 1,5 фунт турар эди.



"Фрайбург" футболчиси ва шампунь, 2011 йил

"Фрайбург" ярим ҳимоячиси Ясин Абдессадки Кёльндаги меҳмонхоналарнинг бирида тўхтайди. Ўша кунларда хоналардаги 4 та шампунь йўқолиб қолади, қаватдаги кулерни эса бузиб кетишади. Бу кўплаб меҳмонхоналарда одатий ҳол ҳисобланади. Аммо воқеа Германияда юз берди. Текширув ишларида футболчи айбдорлиги аниқланди. Меҳмонхона маъмурияти клубга жарима солди, "Фрайбург" эса футболчи билан шартномани бекор қилди.



Малилик ва президент чемодани, 2012 йил

2012 йилда Португалиянинг "Лейрия" клуби жиддий молиявий муаммоларга дуч келди - маош 4 ой ушланиб қолгани туфайли 16 футболчи "Фейренсе"га қарши баҳсда майдонга тушишни истамади. Мураббий ёшлар жамоасидан бир неча футболчини таркибга киритди. Баҳс "Лейрия"нинг мағлубияти билан якунланди (0:4). Энг қизиқ воқеа баҳс олдидан юз берди. Клуб президенти Жоау Бартоломеу учрашувга футболчиларнинг маошини қисман тўлаш учун 6 минг евро бор чемодан билан келган эди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ярим ҳимоячиси Кейта уни кузатган ва қўлидаги чемоданни олиб қочиб, аввалдан кутиб турган машинага ўтиради. Бир неча кундан сўнг клуб сайтида баёнот берилади: Кейта ҳеч қандай пул ўғирламаган. Бартоломеу клубни тарк этди, аммо футболчи хатто "Бенфика"га қарши баҳсда майдонга тушди. Аммо маош ушланиб қолаётгани тўғрисидаги гапларини бас қилмаган Кейта мавсум охирида клубдан кетди.



Колкер ва пишлоқ, 2013 йил

"Локомотив" собиқ футболчиси "темирйўлчилар" сафига ўтишдан олдин ўзига муаммо туғдириб олган. У Лондон жанубидаги темирйўл бекатида маст ҳолда ўтиб кетаётган йўловчиларга ҳужум қилишга уринган, уларнинг бири бошига вақтинчалик йўлни ёпиб қўювчи белги билан бошига туширмоқчи бўлади. Натижада суд 25 ёшли футболчига 755 фунт тўлаш мажбуриятини юклайди. Бундай катта жарима бўлишини сабаби, у аввал ҳам қонунларни бузган. 2013 йилда Колкер супермаркетдан пулини тўламасдан 300 грамм пишлоқни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган. Етиб келган полиция унга кишан таққан ва фақат кеч кирганида улар АПЛ футболчисини қўлга олишганини билиб қолишади. Стивен жаримага тортилади. Ўша пишлоқ 1,85 фунт турар эди, Колкер эса КПРда ҳафтасига 40 минг евро оларди.



Уэйн Руни ва сувенирлар, 2016 йил

Уэйн Руни ҳам бундай воқеаларга аралашиб қолган. Ўтган йилнинг мартида бокс жангига таклиф қилинган футболчи, жанг тугаши билан VIP-меҳмонлар совғалари сақланадиган хонага киради. Уэйн совғаларга қизиқиб, уларни очиб кўради, бироз ўтиб у ахлат идишга бир нечта сувенирни солиб қўяди. Ушбу воқеа фош бўлгач, иш тезда бости-бости бўлади.



О’Коннор ва кийим, 2017 йил

"Локомотив" собиқ футболчиси Гарри О’Коннор ҳеч қачон ўзини тутиши билан қолганларга намуна бўлмаган. 2007 йил унда допинг аниқлашган. Бир неча кун олдин Гарри билан ноқулай вазият рўй берди. Эдинбург суди кийимлар дўконида ўмарилган пиджак учун О’Коннорга 200 фунт жарима солди. Гарри ўз айбини тан олди ва теширув ишларида фаол қатнашгани учун жарима камроқ бўлди. Аммо у пиджакни қайтармади, чунки О’Коннор пиджак учун яна 700 фунт тўлашни истамади. Айни дамда О’Коннор доимий даромад манбаига эга эмас, шу сабабли суд унга жаримани бўлиб - ойига 100 фунтдан тўлашга руҳсат берди.


Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика