RU

Последние новости

21:47Англия кубоги. "Манчестер Сити" — "Плимут". Таркиблар маълум  0 21:41"Реал Бетис" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  3 21:16"Наполи" — "Интер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  3 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  12 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  16 19:58"Ахмат" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  2 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  6 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  6 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  0 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  1 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  3 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  19 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  4 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  1 16:13Инфантино: "Трамп Россияни ЖЧ-2026да иштирокини кўриб чиқишни сўрагани йўқ"  12

​Оғир жудолик: Дунё қандай қилиб Давиде Асторини йўқотди Новости

​Оғир жудолик: Дунё қандай қилиб Давиде Асторини йўқотди

4 март куни Италияда даҳшатли хабар тарқалди.

Удине шаҳридаги меҳмонхонада "Фиорентина" сардори Давиде Асторининг жонсиз танаси топилди. Машъум воқеадан бир кун олдин у жамоа дарвозабони Марко Спортьело билан "PlayStation" ўйнади ва белгиланган вақтда бўладиган муҳим ўйинга тайёрланиш учун кетди.

Бергамолик 14 ёшида "Милан"нинг ёшлар таркибида кўриниш берди. Бироқ "россонерлар"нинг кўпчилик тарбияланувчилари каби қизил-қораларнинг асосий таркибида майдонга тушмади. Орадан маълум вақт ўтиб у "Кальяри"га ижарага берилди ва 22 ёшида жамоанинг асосий ҳимоячисига айланди. Оролда Давиде 8 йилини ўтказди ва бу вақтда муҳим ҳодисалар рўй берди. Ўша вақтларда жамоага президент Массимо Челино раҳбарлик қиларди. У Асторини яхши кўрарди ва ўйин вақтида хоҳлаган чизиғида ўйнашига рухсат берарди. Шижоатли ва меҳнаткаш бўлгани учун унга "немис" деб лақаб қўйиб олганди.


Астори "Кальяри"да ўйнаб юрган вақтларида Россия жамоасидан бирига кўчиб ўтиши ҳам мумкин эди. Унинг трансферига "Спартак" томонидан розилик берилганди. Бироқ воқеага клуб президенти аралашди ва у аввалига шароитни яхшилаш кераклигини, кейинроқ яна музокаралар олиб борилишини маълум қилди. Агарда самолёт остида ухласа ҳам уни Москвага киритмаслигини айтди. 2012 йилда Астори "Зенит" таркибида кўриниш бериши ҳам мумкин бўлганди. Россияга у оддий футболчи эмас, "Кальяри"нинг сардори сифатида борди. Сардинияда эса унинг очилмаган қирралари очилиб бораётганди. У бизнес билан жиддий тарзда шуғулланаётганди. Унинг ёрдамида ресторан ва театрлар қурилди, ҳаттоки пляж ҳам ташкил этилди. Дизайнга катта эътибор берарди, унинг ўзи кафенинг лойиҳасини тайёрлаб қўйганди. Бўш вақтларида эса намойишларда юришни ёқтирарди.

2014 йилда Астори "Кальяри"ни тарк этди ва пойтахтга кетди. Бошида уни "Лацио"га ўтишини кутишганди, бироқ "Рома" чаққонлик қилиб, Асторини трансфер қилди. Жаҳли чиққан "бургутлар" президенти: "Астори - Марадона эмас, уни талашмаймиз", - деди. Римда ҳимоячи ёмон бўлмаган мавсумни ўтказди, бироқ бирор бир яхши ҳаракатлари билан ёдда қолмади. Ҳаттоки "Рома" мавсум якунларига кўра, 2-ўринни олиб, ЕЧЛга йўлланма қўлга киритган бўлса-да, жамоани тарк этишга қарор қилди.


У Флоренцияга кўчиб ўтди. Бу эса уни мамнун қилди. Уйғониш даври бешиги ҳисобланган ерда ўз санъатини кўрсата олди. Айнан у ерда унинг қизи дунёга келди. Римдан кўра Флоренцияда у ўзининг етакчилик сифатларини очиб бера олди. "Фиорентина" қайсидир ўйинда "Эмполи"га кутилмаганда мағлуб бўлди. Астори эса кийиниш хонасида чалкашликлар келтириб чиқарди. Гувоҳларнинг айтишига кўра, футболчи ўша вақтда фақатгина жамоадошларига эмас, бош мураббий Пауло Соузага ҳам қаттиқ гапирган. Натижада кейинги ўйинни у захирада ўтказди, кейинчалик кечирилди ва яна ўз жойига қайтди. Флоренцияликлар яна даҳшатли ўйинларни кўрсата бошлади, Астори ҳалол бўлди, бироқ бу ҳар доим ҳам ширин бўлмади.

Родригес "Фиорентина"ни тарк этгандан кейин янги бош мураббий Стефано Пиоли ўйлаб ўтирмасдан унга жамоа сардорлик боғичини топширди. Астори олдинги мавсумда "Фиорентина"ни олдинга бошловчи футболчи бўлганлиги эса бинафшаранглиларнинг фойдасига хизмат қилди. Учрашув вақтида унга жамоадошлари Флоренциянинг турли хил жойлари ранги туширилган сардорлик боғичи совға қилишди.


Асторини италияликлар орасида яхши вино каби яхши кўриб қолишди. Ҳаттоки "Фиорентина"нинг ўйинлари яхши чиқмай қолганида, бундай ҳолатлар сўнгги вақтларда мунтазам бўлиб турганида ҳам мухлислар ва мураббийлар жамоага кам эътироз билдирадиган бўлишди. У Италия терма жамоасининг Стокгольмдаги даҳшатли учрашувида захирада қолган бўлса-да, жамоасининг ЖЧдан қолиб кетганини томоша қилди. Агарда воқеалар бошқача бўлганида у ҳам муҳим турнирга кетиши керак эди. "Женоа" ва "Кальяри" футболчилари машъум воқеани эшитганларидан кейин майдонни кўз ёшлари билан тарк этишди. "Бари"да ўйнаган собиқ жамоадошлари Раноккья ва Бонуччи телефондаги суҳбатида "Интер" ва "Милан" майдонга тушмаслигини келишиб олишди. Бахтига Италия футбол федерацияси вазиятни яхши тушунди ва ўша кунги ўйинларнинг барчасини бошқа куни бўлишини эълон қилишди. Воқеадан кейин футбол иккинчи даражага тушиб қолди ва бу тўғри эди. Бутун давлат бир йигитча учун аза тутди, бу орқали ёш болакай ҳам ўзини тута олмади. У Кьеллини ва Бонуччи каби юлдуз даражага етмаганди, бироқ ўз ишига сидқидилдан ёндашадиган, тартибни хуш кўрадиган футболчи эди. Ишонаверинг, қачонки мамлакат маҳаллий жамоаси юқори амалдори ёки Италия термасининг собиқ "сенатори"дан мана шу аза ҳақида сўрасангиз, навбатчи бўлмаган гапларни гапиради.

Асторининг дафн маросими 8 март куни ўтказилди. У ўзини футболчи сифатида танитган, ҳақиқий бахтни ҳис қилган жойга кўмилди. Бу шаҳарда хотирасини ёддан чиқармаслик учун унинг шарафига қўшиқлар куйланади. Кейинги ўйинда "Фиорентина"нинг янги сардори Асторининг боғичида майдонга тушади. Бу эса унга қўшимча босим юклайди.



Давиде, тинч ором ол, сен дунёни эрта тарк этдинг!


championat.asia учун
Сергей Румянцев

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика