RU

Последние новости

20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  0 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 20:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  8 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  21 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  38 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  15 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди Новости

ОФК вакили Фарғонада ҳам меҳмон бўлди

19 октябрь куни тушдан сўнг Осиё Футбол Конфедерациясининг стратегик режалаштириш, маркетинг ва инфратузилма масалалари бўйича йўриқчиси Эльнур Мамедов ҳамда ЎФФ маркетинг бўлими бошлиғи Бахтиёр Маметов ҳамроҳлигида Фарғона шаҳрига ҳам ташриф буюришди.

Меҳмонларни "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ПФК, Фарғона вилояти Футбол федерацияси ҳамда "Истиқлол" Марказий стадиони раҳбарияти биргаликда қарши олишди.

Дастлаб меҳмонлар "Истиқлол" стадионининг яшил майдонига тушиб келишди.  ОФК вакили Эльнур Мамедов стадионнинг чимини кўздан кечирди. Шундан сўнг замонавий "Истиқлол" аренасининг барча шарт-шароитлари кўриб чиқилди. Жамоалар ечиниш хоналари, душ, тиббий марказлар, спорт заллари, мартабали меҳмонлар учун ажратилган махсус жойлар шунингдек  медиа марказдаги шароитлар билан танишиб чиқилди. Умуман олганда, Эльнур Мамедовга Фарғонанинг бош аренаси жуда ҳам манзур бўлди. Бундай стадионларда футбол учрашувларини ўтказиш барча учун қулай эканлиги таъкидланди.

Ташриф сўнггига келиб,  "Нефтчи" клуби рахбарлари, матбуот ва маркетинг бўлими ҳамда стадион ходимлари иштирокида давра суҳбати ташкилланди. Унда Эльнур Мамедов клубнинг маркетинг ишларини янада ривожлантириш борасида керакли маслаҳат ва тавсияларини берди. Шу куннинг ўзида меҳмонларинг Фарғона шаҳрига ташрифи якунланди.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика