RU

Последние новости

01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  41 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  13 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди Новости

ОФК профессионал футбол бўйича семинар ташкил этди

Теги :  ОФК
20-22 август кунлари Малайзия пойтахти Куала Лумпурдаги Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Профессионал футбол семинари бўлиб ўтди.

ОФКнинг Профессионал футбол бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда клубларни лицензиялаш жараёнидаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида батафсил маълумот берилди. ОФК мутахассислари билан бир қаторда УEФА вакиллари ҳам Европадаги лицензиялаш жараёни ҳақида, ФИФА мутахассислари эса ташкилотнинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича лойиҳалари хусусида тақдимот ўтказди. Шунингдек, семинарда ОФК байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этиш шартлари ва ортда қолган мавсум бўйича Осиё футболи сарҳисоби ҳақида сўз борди.


3 кунлик семинарда ОФКга аъзо мамлакатлар вакиллари қаторида Ўзбекистон номидан ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов ҳамда ушбу бўлим етакчи мутахассиси Жалолхон Иноғомхўжаев иштирок этди.

Қолаверса, қитъа ва жаҳон футболи экспертлари, шунингдек ОФК Профессионал футбол қўмитаси раиси Парк Жи Сунг ва мазкур қўмита аъзоси Диёр Имомхўжаев ҳам семинарга таклиф этилди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика