RU

Последние новости

10:22"Ювентус" "Атлетико" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  10 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди Новости

ОФК Мельбурндаги шароитлардан мамнун бўлди

Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида гуруҳ ўйинлари якунига етди.
Биласиз, ушбу мусобақа бешта шаҳар - Сидней, Ньюкасл, Канберра, Брисбен ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда. Эртага Мельбурнда охирги учрашув ўтказилади. Унда Ўзбекистон чорак финал доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради. Шундан сўнг қолган ўйинлар Сидней, Канберра ва Ньюкаслда давом эттирилади.



Сайтимиз орқали хабар қилганимиздек, бугун ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманидан олдин эса залда кичик тадбир ташкил қилинди. Яъни, эртага Мельбурндаги охирги ўйин муносабати билан ОФК бу ердаги ташкилотчиларга ўз ташаккурини билдирди. Дастлаб ОФК генерал координатори Павел Лузанов сўз олиб, ОФК номидан "Мельбурн" стадиони маъмуриятига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди, шунингдек бу ерда фаолият олиб бораётган волонтёрлар (кўнгиллилар)га катта раҳмат айтди.



Кейин эса махсус сертификатни стадион бош менежери Шейн Мэйтс ва волонтёрлар бошлиғи Даниэл Эндрюсга топширди. Қолаверса, ОФК матбуот хизмати вакиллари ҳам ташкилот томонидан тақдирланишди. Павел Лузанов ОФК стадиондаги шароитлар аъало даражада эканлигини ва ташкилотчилик ҳам зўр бўлганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Мельбурндаги асосий ўйингоҳда шу пайтгача Австралия - Қувайт, Эрон - Баҳрайн, КХДР - С.Арабистони, Фаластин - Иордания, Ўзбекистон - С.Арабистони, Япония - Иордания ўйинлари ўтказилди ва эртага Ўзбекистон - Жанубий Корея беллашуви бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика