RU

Последние новости

18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  3 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  2 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  3 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20

ОФК Кубоги соҳиби Артём Филипосянни табриклаймиз! Новости

ОФК Кубоги соҳиби Артём Филипосянни табриклаймиз!

Бугунги санада таваллуд топган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун юртимиз жамоаларидан ташқари Хитой, Таиланд клубларида муваффақиятли тўп тепган, "Прачуап" сафида кубок соҳибига айланган тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян 32 ёшга тўлди. 1988 йилнинг 6 январь куни Самарқанд шаҳрида дунёга келган Артём фаолияти давомида "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Динамо" (Самарқанд), "Бухоро", "Ляонин Хувин" (Хитой), "Прачуап" (Таиланд) клубларини шарафини ҳимоя қилган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда майдонга тушган. 

Бугунги қаҳрамонимиз 2011 йилда "Насаф" билан бирга ОФК Кубогини қўлга киритган. Уч мавсум давомида "аждарлар" сафида ўйнаган Артём чемпионат кумуш ва бронза медалларига эга чиққан. "Бунёдкор" сафида эса Ўзбекистон чемпиони, икки бор кубок ҳамда Суперкубок эгасига айланган. 

Филипосян 2014 йилнинг февраль ойида Хитойнинг "Ляонин Хувин" клуби билан шартнома имзолайди. Аммо, Чин юртида узоқ вақт ушланиб қолмади. Футболчи яна Ўзбекистонга қайтиб, "Локомотив" сафига келиб қўшилади. Ҳимоячи ўтган мавсумни "Прачуап" клубида ўтказди ва жамоаси билан бирга Таиланд кубогини қўлга киритди. Бу клуб Таиланд олий лигаси дебютанти бўлишига қарамай, финалга қадар етиб борди. Бош соврин учун баҳсда мамлакат футболи байроқдори "Бурирам Юнайтед"ни пеналтилар сериясига кўра таслим эта олди.           

- Самарқандда футболни яхши кўришади. Она шаҳримдан Илҳом Юнусов, Эркин Бойдуллаев, Дилшод Шарофутдинов, Баҳодир Насимов, Анвар Ғофуров, Илҳом Шарипов сингари таниқли футболчилар етишиб чиққан. Ният қиламанки, вақти келиб “Динамо” аввалги шонини тиклаб олади. Балки, мураббийлик фаолиятимни бошлаганда болалар билан ишларман. Самарқандда истеъдодлар кўп, фақат уларни кашф қилиш керак. Ўзим ҳам Самарқанддаги футбол интернатини тугатганман. Тез-тез қўнғироқ қилиб туришади, ёш болалар мендан дастхат сўрашади ва расмга тушишади. Маҳаллий болалар учун қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман, - дейди Филипосян.   


Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан Артём Филипосянни туғилган куни билан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.   

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Тўлиқ исми: Артём Филипосян

Амплуаси: Ҳимоячи

Туғилган санаси: 06.01.1988

Фуқаролиги: Ўзбекистон

Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри

Бўйи: 188 см

Вазни: 78 кг

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика