RU

Последние новости

17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  8 17:00Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  2 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  39 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  9 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  37 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2

ОФК кубоги-2016. Бугун финал Новости

ОФК кубоги-2016. Бугун финал

Теги :  ОФК кубоги
Бугун 2016 йилги ОФК кубоги мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтади.

Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Суҳайм Бин Ҳамад" стадионида Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" ҳамда Ҳиндистоннинг "Бенгалуру" клублари ОФК кубоги соҳибини аниқлаш учун кураш олиб боришади.

Иккала клуб ҳам ўз тарихида илк бор ушбу мусобақанинг финалига чиқишди. Ироқ клублари икки марта ОФК кубоги финалига чиқиб иккаласида ҳам мағлуб бўлишган. Ҳиндистон клублари эса бунга қадар ОФК кубоги финалида умуман ўйнашмаган.

"Бенгалуру" клубини испаниялик Альберт Рока бошқармоқда. Ушбу мураббий футболчилик фаолиятида "Сарагоса" сафида ўйинлари билан танилган. Мураббийлик фаолияти давомида эса "Барселона", "галатасарой" ва Саудия Арабистони терма жамоасида Франк Райкаарднинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Бундан ташқари Эль Салвадор терма жамоасида бош мураббий бўлган.

"Бенгалуру" сафида Хуанан, Алваро Рубио (иккаласи Испания), Жон Жонсон (Англия), Камерон Уотсон (Австралия) каби легионерлар ўйнайди.

"Ал Қува Ал Жавия" клуби бош мураббийи сифатида Самир Кадим Ҳассан ишламоқда. У Ироқ терма жамоаси собиқ футболчиси ҳисобланади. Клуб сафида Ҳумам тариқ, Ҳаммади Аҳмад, Акветий менса, Ҳамид Мидо каби машҳур футболчилар ўйнашади. Ҳаммади Аҳмад бу йилги ОФК кубоги мусобақасида 15та гол уриб тўпурарлар орасида якка пешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси ҳисобида 8та гол мавжуд.  

Ҳал қилувчи ўйинни жанубий кореялик Ким Жонг Хёк бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.


"Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ) - "Бенгалуру" (Ҳиндистон)
5 ноябрь 2016. Доха. "Суҳайим Бин Ҳамад" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Ким Жонг Хёк (Жанубий Корея)

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика