ОФК клублар рейтингида “Бунёдкор” етакчилар қаторида
19 дек 2014 11:07
Новости
ОФК клублар рейтингида “Бунёдкор” етакчилар қаторида
Осиё футбол конфедерацияси қитъа клубларининг халқаро майдондаги иштирокига оид янги рейтинг жорий қилди.
ОФК клублар рейтингги жамоаларнинг сўнгги тўрт йиллик халқаро мусобақалардаги натижаларига қараб тузиб чиқилган. Унга кўра, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби умумий рейтингнинг 9-поғонасини банд этган. Бу дегани, ўзбек клублари орасида “Бунёдкор” яққол пешқадамлик қилмоқда. 147та клуб жой олган рейтингда “Бунёдкор”дан ташқари мамлакатимизнинг яна бешта клуби жой олган: “Пахтакор” (52), “Насаф” (53), “Локомотив” (61), “Шўртан” (81), “Нефтчи” (84).
Умумий рейтингни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби бошқариб бормоқда. Жанубий Кореянинг “Сеул” ФК 2-ўринни банд этиб турган бўлса, кучли учликни “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) якунлаган.
“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси “плей-офф” босқичидаги рақиби – БААнинг “АлЖазира” жамоаси рейтингда 15-поғонани эгаллаб турибди.
ОФК клублар рейтингининг тўлиқ жадвали билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.

championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии