RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

ОФК “Бунёдкор” ҳақ эканлигини тасдиқлади Новости

ОФК “Бунёдкор” ҳақ эканлигини тасдиқлади

Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби Осиё Футбол Конфедерациясига расмий шикоят ёзиб, “Бунёдкор” ФКни ОЧЛ-2014 мусобақаларидан четлатишни сўраганди.
Гап шундаки, қатарликлар саралаш баҳсларида “Локомотив” сафида тўп тепган ҳимоячи Анвар Ғофуровни турнирнинг гуруҳ босқичида “Бунёдкор” жамоаси учун ўйнаётганини хато деб кўрсатишди. Айнан шу масала юзасидан бугун ОФКнинг тартиб-интизом қўмитаси йиғилиш ўтказди. Унда “Ал-Жаиш” эътирози ўринсиз деб топилди ва “Бунёдкор” мусобақани давом эттириши маълум қилинди.

ОФКнинг “Бунёдкор” ФКга юборган расмий хатида вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

- “Бунёдкор” ФК Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам равишда иштирок этибгина қолмасдан, мусобақанинг гуруҳ босқичини мунтазам равишда муваффақиятли босиб ўтаётган ягона клуб ҳисобланади. Қитъамизнинг етакчи клуби бу сафар ҳам ўз анъанасини давом эттириб, нимчорак финалга йўлланма олди.

Осиё Футбол Конфедерациясининг тартиб-интизом қўмитаси ўз мажбуриятига кўра “Ал-Жаиш” эътирозини кўриб чиқди. Йиғилишда маълум бўлишича, “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси регламентининг 35-Е пунктига тўла амал қилган ҳолда, мусобақа учун ҳеч қандай муаммосиз рўйхат топширган. Футболчи Анвар Ғофуров бир вақтнинг ўзида иккита жамоада рўйхатдан ўтмаганлиги аниқланди ва “Ал-Жаиш”нинг эътирози ўринсиз деб топилди.

“Бунёдкор” 1/8 финал доирасидаги илк учрашувини ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига қарши ўтказади. Жамоанинг навбатдаги ўйинларида омад ва зафарлар тилаймиз"

Қайд этиш керакки, “Бунёдкор” футбол клуби қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигасида еттинчи бор иштирок этмоқда. Клубимизда ўз ишининг усталари бўлган тажрибали мутахассислар фаолият юритишмоқда. “Бунёдкор” ФК томонидан олиб бориладиган ҳар бир иш белгиланган тартиб қоидаларга асосланган ҳолда юритилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика