RU

Последние новости

01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  131 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

ОФК. 2013 йилги “Энг яхшилар” учун номзодлар, Аббос Махсталиев ҳам бор Новости

ОФК. 2013 йилги “Энг яхшилар” учун номзодлар, Аббос Махсталиев ҳам бор

Эртага ОФКнинг 2013 йилги мавсум якунларига бағишлаб катта тадбири ўтказилади.
Тадбир давомида “Йилнинг энг яхшилари” номи ҳам расман эълон қилинади. Қуйида барча йўналишлар бўйича номзодлар рўйхатини келтириб ўтамиз. Улар орасида вакилимиз Аббос Махситалиев ҳам бор. “Пахтакор” ярим ҳимоячиси “Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини учун кураш олиб боради.

Осиё гавҳари – Доктор Чунг Монг-Жун;

Фэйр плей соҳиби – Хитой ФА, Япония ФА, Ж.Корея ФА;

Йилнинг энг яхши футзал жамоаси – “Чонбури Блувэйв” (Таиланд), “Санайе Гити Пасанд” (Эрон), “Нагойя Ошинз” (Япония);

Йилнинг энг яхши футзалчиси – Ҳусайн Тайебибидогли (Эрон), Каору Мориока (Япония), Супҳавут Тхуянкланг (Таиланд);

Йилнинг энг яхши легионер футболчиси – Дарио Конка (Аргентина, “Гуангжу”), Деян Дамянович (Черногория, “Сеул”), Луиз Гильерме да Сильва (Бразилия, “Гуангжу”);

Йилнинг энг яхши осиёлик легионер футболчиси – Кейсуке Хонда (Япония, ЦСКА), Сон Хеунг Мин (Ж.Корея, “Байер”), Юто Нагатомо (Япония, “Интер”);

Йилнинг энг яхши қанот ҳаками (Аёллар) – Флинн Клэйр (Австралия), Сара Хо (Австралия), Тешироги Наоми (Япония);

Йилнинг энг яхши қанот ҳаками (Эркаклар) – Камранифар Ҳассан (Эрон), Наги Тошиюки (Япония), Тору Сагара (Япония);

Йилнинг энг яхши ҳаками (Аёллар) – Камнуенг Паннипар (Таиланд), Рита бинти Гани (Малайзия), Ямагиши Сачико (Япония);

Йилнинг энг яхши ҳаками (Эркаклар) – Бенжамин Уильямс (Австралия), Наваф Абдулла (Баҳрайн), Юичи Нишимура (Япония);

Йилнинг энг яхши футбол клуби – “Сеул” (Ж.Корея), “Гуангжу” (Хитой), “Қувайт СК” (Қувайт);

Йилнинг энг яхши футбол федерацияси – Ҳиндистон ФФ, Япония ФА, Вьетнам ФФ;

Йилнинг энг яхши жамоаси (Аёллар) – КХДР U-19 терма жамоаси, Япония U-16 терма жамоаси, Ж.Корея U-19 терма жамоаси;

Йилнинг энг яхши жамоаси (Эркаклар) – Ироқ U-20 терма жамоаси, Эрон миллий терма жамоаси, Япония миллий терма жамоаси;

Йилнинг энг яхши мураббийи (Аёллар) – Асако Такемото (Япония), Нуенгрутаи Сратонгвиан (Таиланд), Хванг Ин Сун (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши мураббийи (Эркаклар) – Чой Ёнг Су (Ж.Корея), Ҳаким Шакир (Ироқ), Жонг Сонг Чонг (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Аёллар) – Жанг Сел Ги (Ж.Корея), Ванг Шуанг (Хитой), Хина Сигита (Япония);

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (Эркаклар) АББОС МАХСИТАЛИЕВ (Ўзбекистон), Али Аднан Хадим (Ироқ), Квон Чанг Хун (Ж.Корея);

Йилнинг энг яхши футболчиси – Ха Дэ Сунг (“Сеул”, Ж.Корея), Жавод Некунам (“Истиқлол”, Эрон), Женг Жи (“Гуангжу” Хитой).
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика