RU

Последние новости

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  0 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  3 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

ЎФФда кўпчилик кутган яна бир истеъфо Новости

ЎФФда кўпчилик кутган яна бир истеъфо

Теги :  ЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг таркибий тузилмасида амалга оширилаётган ўзгаришлар доирасида халқаро бўлим тубдан ислоҳ қилинди.

Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди. Шу пайтгача халқаро бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган Александр Давиденко ва унинг ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиевлар ўз лавозимидан озод этилди. Қайд этиб ўтиш жоиз, Шерзод Эгамбердиев ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёзган постлари сабаб кескин танқидларга учраган эди. Масалан, Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига ҳайкал қўйиш керакли ҳақида ёзган, шунингдек журналистларни "қишлоқи" деб атаган ҳам айнан у бўлади. Тўғри, кейинчалик ўша пости учун расман узр сўраган.

Халқаро алоқалар бошқармаси сифатида янги ташкил қилинган структурага Олим Арифов раҳбарлик қиладиган бўлди.  

Маълумот учун: Олим Арифов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университетини тамомлаган. Ўзбекистон Футбол Федерациясида 10 йил давомида турли лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин сўзлаша олади.

Олим Арифовнинг ёрдамчиси сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан спорт федерацияларида ишлаб келган Диёр Исомиддинов иш бошлади.

Ҳозирги кунда халқаро алоқалар бошқармасининг бошқа лавозимларига ҳам янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: +79   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика